Олтин қоида

Олтин қоида

1

Ҳар бир одамни ўз шахсий стили бўлгандай, мениям "гаплашиш стилим" бор. Мен буни шахсий подчерким деб атайман. Шу подчерк айниқса Англияда бегона одамлар билан гаплашишда жуда қўл келади (like an ice breaker).


Амазон доставкада ишлаганим боис складга келсам болларга биринчи бўлиб:

"Heey, God morninggg how arre yaa big boss?" деб ирландча акцентда гап бошлайман.


"Hi bro, it's not morning, it's evening," деб кулиб қўяди уларам.


Менгаям аслида шу керак. Одам зоти қизиқда, у ижтимоий жонзот бўлганлиги учун унга гаплашиш ёқади. Бировни хатоларини топиб тўғирлаш эса одамни ўзига бўлган ишончини оширади.


Амазон складда ишлайдиган болларда эса ўша ижтимоийлашув етишмайди. Гаплашишга одам йўқлигидан эмас, просто Амазонда қатъий иш процедуралар амал қилади. Мошиналарни келиши, қайси йўлакдан юриши, ҳаммаси протоколлаштирилган. Қоида бор жойда албатта, хато қилиш эҳтимоллиги ошади. Ҳато қилмаслик учун эса шу боллар доим alert (уйғоқ) туришлари керак. Расслабится қилишга супервайззерлар йўл қўйишмайди ҳам. Мен эса уларга саал расслабится қилишга ёрдам бераман.


Мен ҳам "сохта" самимийлик билан:

"Oo iz it, sorry i didn't see the sun🌞 for 2 weeks, i can't understand whether it iz morninggg or eveninggg" деб жавоб қайтараман ва тиржайиб заказларни олишга кириб кетаман🤡.


03.11.2024

Ўзи Якшанба куни Амазондан заказ олиш даргумон. Айрим пайтлари беради, айрим пайтлари эса йўқ. Ҳаа энди нима бўлса бўлар-да, деб ўтирувдим, заказ кеп қолди. Заказ берган склад ўзиям тупкани тагида жойлашган экан, майли деб овордим. Тойчоқ билан 18милл (таҳминан 30 км)жойга зинғиллаб йетиб келдим.


Ҳар доимгидай ўз стилимда сўрашдим.


"...It is not morning, it is evening, ha-ha-ha bla-bla..."


Заказларни опчиқиб беришди. Кўзим билан чамалаб кўрдим ва заказлар бу сафар кўпроқ, 3 соат етмайди деган жудаям "субъектив ва шахсий" хулосага келдим.


Менга энг яқин турган ишчини чақирдим:


"Биг босс, эшит, биринчидан менга бунча сиғмайди, иккинчидан вақт етмайди. Давай, камайтир буларни илтимосда энди."


"Сиғганича ол, қолганини майли ташаб кетавер."


45 та парСел (заказ)дан 38 тасини олдим. Катта ва оғирлари қолди. Халиги болани чақирдим, у эса супервайзерини чақирди(чунки фақат супервайзерларда доступ бор экан).


Супервайзер: "Хотя б, 3-4 та ол яна?"


Мен: "Нима калламни устига қўйиб кетайми, кўрмаяпсанми жой қолмади (менам сал бўрттирдим тўғриси, а так жой море эди)"


Супервайзер: "Бўпти ҳозир менеджеримни чақираман".


Мен энсамни қотириб: "Шу кетишда охири Джеф Безосни (Амазонни энг катта бошлиғи) чақириб келасилар шекилли."


Менеджер аёлча қаердандир пайдо бўп қолди.


Менеджер: Sorry, it doesn't work like this, you either take all or none!


Мен: "Ҳмм, майли, мен аёллар билан тортишмайман. Фақат мени келди деб системангга киргизиб қўй, эртага ойликдан муаммо бўлмасин."


Менеджер: "Кечириб қўясан, ишламаганингга пул бермайман."


Вазият тор кўчага кирганини тушунгач, менам ортиқча тортишиб ўтирмадим ва ҳаммангни худога солдим деб (Чингиз стайл🧔), уйга парвона бўлдим.


04.11.2024

Душанба бўлди. Амазондан эмайл келди. Очиб қарасам, ҳурматли фуқаро, сиз амазонда бўлиш қоидаларини бузибсиз, деган навбатчи эмайл кеп турибди-да.


Энди ўзларингдан кўрларинг деб менам, ҳаммасини қандай бўлган бўлса шундай ёзиб ташладим. Энди ўзбекман-ку (пахта экиш ва қўйиш барибир қонда бор) Амазондай компанияни мақтаб, одолат билан иш кўришларини сўраб қолдим.


06.11.2024

Амазон 1-2 кун йўқ бўлиб кетди ва хат келди. Хатни мазмуни қисқача қилиб айтганда: Биз вазиятни ўрганиб чиқдик ва илтимос бошқа такрорланмасин. Ишларга омад.


Эртаси куни ўша олмаган заказларим учун пулам тўлаб беришди.


Бўлган воқеаларни анализ қилиб ўзимча шундай хулосага келдим: Хотинлар билан тортишмасангиз, унақасигаям, бунақасигаям барибир ютасиз! 😉 Ишонмасангиз шу постни яна бир марта ўқиб чиқинг.

Report Page