Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди 

Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди 

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1 ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги ҳақида маълумот берилди:

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида вазирлик ва унинг тизимости корхона, ташкилотларида фойдали қазилма конларини саноат усулида ўзлаштириш, замонавий технологиялар ёрдамида геология-қидирув йўналишини жадаллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида 293 геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишларига йиллик режага нисбатан 53 фоиз бюджет,  ҳамда 42 фоиз махсус хисобдаги маблағлар ўзлаштирилди.

Давлат дастури доирасида йиллик режага нисбатан 47 фоиз бурғилаш ишлари, ер усти тоғ-кон ишлари 51 фоиз, ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар) 46 фоиз, сейсмик қидирув 56 фоиз ва 3D сейсмик қидирув иш ҳажмлари 55 фоиз кўрсаткич билан амалга оширилди.

Натижада захиралар бўйича йиллик режага кўра олтин – 42 фоизга, кумуш –51 фоиз, мис – 65 фоиз, уран – 51 фоиз, қўрғошин – 59 фоиз, рух – 54 фоиз, вольфрам – 55 фоиз, ер ости сувлари – 68 фоиз, кўмир – 60 фоиз, қум-шағал аралашмаси – 125 фоиз, гипс – 110,5 фоиз, лёсс тоғ жинслари – 102 фоизга кўпайтирилди.

Шу билан бирга, прогноз ресурслар бўйича олтин – йиллик режага кўра 46 фоиз, кумуш – 43 фоиз, мис – 55 фоиз, уран – 44 фоиз, қўрғошин – 52 фоиз, рух – 51 фоиз, вольфрам – 54 фоиз, углеводород 62 фоизга ўстирилди. Нефть ва газга 61 фоизлик янги истиқболли майдон ажратилди.

Натижада Бухоро-Хива ҳудудида Култак (юра қатламида), Рахматбобо, Нортепа ва Ғарбий Аккум газ-конденсат конлари аниқланди.

Жорий йил январь-июнида жами 22 та, жумладан 1 та олтин, 1 та мис,

2 та углеводород, 5 та ер ости сувлари ҳамда 13 та норуда истиқболли майдонларида геология-қидирув якунланиб, аниқланган саноатбоп захиралар Давлат комиссияси томонидан тасдиқланди.

2023 йил январь-июнь ойларида Инвестиция дастуридаги 15 та геологик лойиҳалар доирасида жами 61 млн доллар (режага нисбатан 154 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Дунёда “яшил энергетика” сиёсати ривожини ҳисобга олган ҳолда, технологик металлар ва хомашё ресурсларини саноатда ўзлаштиришга жалб қилиш вазифалари белгиланган.

Мазкур йўналишларда мавжуд хомашё базаси ва уларни технологик қайта ишлаш истиқболлари (литий, соф алюминий, мис, ноёб металлар ва графит) имкониятидан келиб чиқиб, республикада литий-ион батареяларини ишлаб чиқариш гигафабрикаси концепцияси тайёрланди ҳамда тегишли бизнес-кейслар ўрганиб чиқилди.

Юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2022-2023 ўқув йилида Геология фанлари университетида 1 110 нафар талабалар ўқиши йўлга қўйилди.

Геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш, кредит-модуль тизимига асосланган ҳолда умумий ажратилган 3 674 таълим соатининг 70 фоизи амалий машғулотлардан иборат ўқув дастури тасдиқланди.

Ўқув дала амалиёти Тошкент вилоятидаги “Оқсоқ ота” ва Сурхондарёдаги “Дарбанд” полигонларида олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқариш амалиёти эса “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбек геология қидирув” АЖ, “Регионалгеология” ДК, “Ўзбекгидрогеология” ДК, “Ўзбекгеофизика” АЖ давлат ташкилотларида амалга оширилмоқда.

2023-2024 ўқув йилидан Геология фанлари университетида 2 та факультет ва 10 та кафедра фаолияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Италия Пиза университети филиалида 195 нафар талаба, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан “2+2” қўшма таълим дастури асосида 37 нафар бакалавр, шунингдек, Томск давлат университети билан “1+1” қўшма таълимда 22 нафар магистрант таҳсил олишади.

Шунингдек, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида 2023-2024 ўқув йилида талабалар сони 9 минг нафарга, хусусан бакалавриатда 8 875 та ва мутахассислик бўйича 125 тага етказилади.

“МИСИС” Олмалиқ шаҳридаги филиалида 2023-2024 ўқув йилида

1 130 нафар талаба, шундан бакалавр 662 та ва магистр 468 тага етади.

Соҳа аълим йўналишида профессор-ўқитувчиларнинг умумий сони

544 тани (маҳаллий – 514 та ва хорижий – 30 та), хусусан фан докторлари, профессорлар81 та, фан номзодлари, доцент236 та, катта ўқитувчи ва ассистентлар224 та, илмий салоҳият эса – 61 фоизни ташкил этади.

Халқаро лойиҳалар сони 10 тага (Польша, Испания, Хитой, Корея, Жаҳон банки), Scopus ва Web of Science маълумот базасида индексланувчи илмий журналларда нашрлар сони 220 тага ҳамда илмий ишлар ва ихтиролар учун муаллифлик гувоҳномалари ва патент сони 245 тага етади.

* * *

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида хозирги кунда ер қаъридан фойдаланиш, қудуқ бурғилаш ва сувдан фойдаланиш учун 6 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Қуйидаги хизматлар тўлиқ “E-AUKSION” ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўлга қўйилган.

Жумладан ўтган давр мобайнида:

– ер ости сувлари бўйича 13 778 та гидрогеологик хулоса (шундан

2023 йилда 836 та);

– ер ости сувларига қудуқ бурғулашга 8 724 та рухсатнома (шундан

2023 йилда 1394 та);

– сувдан махсус фойдаланиш учун 5 382 та рухсатнома берилган (шундан 2023 йилда 516 та);

– норуда хомашёсидан фойдаланишга жами 1655 та объект аукционга қўйилган бўлиб, шундан 895 та (геология-қидирув ишларига 556 та, қазиб олишга 339 та) рухсатномалар берилган, шундан 2023 йилда 345 та (геологик қидирув ишларига 80 та, қазиб олишга 265 та) рухсатномалар берилиб, шунингдек 125 та объект аукционга (64 та рухсатнома берилган) қўйилди;

– стратегик турдаги қазилмаларга жами 86 та объект аукционга қўйилган бўлиб, шундан 60 та (геология-қидирувга 52 та, қазиб олишга 8 та) рухсатномалар берилган, (шундан 2023 йилда 10 та), шундан 2023 йилда 75 та рухсатномалар (геологик қидирув ишларига 59 та, қазиб олишга 16 та) берилган, шунингдек геологик жиҳатдан ўрганишга 10 та объект аукционга

(4 та рухсатнома берилган) қўйилди;

– олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга жами 283 та объект аукционга қўйилган бўлиб, шундан 270 та рухсатномалар берилган, шундан 2023 йилда 3 та рухсатнома берилиб, шунингдек янги 13 та объект аукционга чиқарилди.

Шу билан бирга, рухсатномалардаги инвестиция мажбуриятларни бажарилиши бўйича вилоятлар кесимида мониторинг ўтказилиб, 68 та участка давлат балансига қайтарилди ва уларни электрон аукционга чиқариш чоралари кўрилди.

Жорий йилда техноген хавфи юқори бўлган 75 та хавфли ишлаб чиқариш объектларига кадастр паспортлари тузилиб, умумий давлат кадастр электрон тизимига жойлаштирилди.

Берилган рухсатномалар бўйича хавфни таҳлил қилиш тизими жорий килинган бўлиб, бунда геология ишлари бўйича ҳисоботларни Давлат захиралари комиссиясига ўз вақтида киритиш учун 45 та тадбиркорлик субъектига кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, рухсатнома олиш учун хужжатларни тўлиқ топшириш бўйича 48 та тадбиркорлик субъектига маълумотлар берилди.

Жорий йил якунига қадар ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун 400 та объектларни “E-AUKSION” орқали инвесторларга таклиф қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги 17 турдаги лицензия ва рухсатномаларни тўлиқ давлат хизматлари марказлари орқали беришни йўлга қўйилади.


Report Page