“Олтин давр”ни оёқости қилди

“Олтин давр”ни оёқости қилди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

ИНСОН ҳаётининг энг гўзал ва жўшқин даври талабалик даври ҳисобланади. Бу даврда барчада илм ва кўникма ҳосил қилиниб, маънавият юксалтирилади. Шунга айтишса керакда “Талабалик олтин давр” деб. Аммо....

Аммо жамиятимизда айрим ёшлар борки, билиб-билмай олтинга тенг даврини суднинг қора курсисига лойиқ билади. Гарчанд ўзлари шу оқибатни хоҳлашмаган бўлсаларда.

Кунларнинг бирида Наталья (исм-шарифлар ўзгартирилган) кўчада келаётган Санжарни кўриб қолиб, салом-аликдан кейин йигитга ўзининг бешарм мақсадини айтади. Йигит эса рад қилади. Бу таклиф бир марта эмас бир неча маротаба такрорланади. Барчасига рад жавобини олган Натальянинг жаҳли чиқади. ­Орадан бир неча ойлар ўтиб Наталья яна Санжарни кўриб қолади. Бу сафар Наталья бошқача йўл тутди. Йигитга ­“уйимга чиқасанми ёки ўзим кирайми” қабилида гапирди. Бу гапдан хижолат тортган Санжар “киришингиз шарт эмас, бу ишнинг нима кераги бор, ўзингизни босиб олинг, эшитган қулоққа яхши эмас”, дея уқтирмоқчи бўлди. Натальянинг шашти бошқача эди. Кутилмаганда йигитга “унда эрталаб ўзим кираман”, деб айтди. Шу куни Санжар тонгга яқин уйнинг деразасидан чиқиб, бетон орқали, Натальянинг деразаси томон боради. Ёпиқ турган деразани тақиллатади. Наталья Санжарни меҳмонхонага таклиф қилади. Бироз вақтдан кейин Наталья Санжарнинг ­яна шахсиятига тегадиган гаплардан бош­лайди. Бундай гаплардан зада бўлган Санжар “ҳозир келаман”, дея чиқиб кетади. Йигит ўз уйига бориб, болкондаги тапчан устида турган узунлиги тахминан 0,5 метр темир трубани олиб, деразадан яна қўшнининг уйига киради. Наталья Санжарнинг қўлидаги темирни кўриб бу нимага кераклигини сўрайди. Сўровга жавоб тариқасида йигит жувонга “агарда яна шу мавзуда гапирсанг, уриб ногирон қилиб қўяман”, деб пўписа қилади. Улар тортишиб кетишади. Наталья ҳам тинч турмасдан, йигитнинг шахсиятига тегадиган кўпол гап-сўзларни аямай гапиради. Бошқарувни йўқотган Санжар қўлидаги темир труба билан Натальянинг бошига зарб билан уриб юборади. Наталья полга бошини чангаллаб ўтириб олади, оғриқдан кучли хириллаган овоз чиқаради. Бу ­овозни қўшнилар эшитиб қолмасин, дея ўйга борган Санжар яна зарб билан уради. Наталья эса ҳушидан кетиб йиқилади. Чалажон бўлиб ётган ­аёлнинг кўкрак қафасига икки маротаба зарб билан пичоқ уради. Жувоннинг эса овози ўчган эди. Ашёвий далиллар, яъни пичоқ ва темир трубани ташқарига отиб юборади. Марҳумнинг барча қимматбаҳо буюмларини, уйидаги бор пулларини олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлади. Мудҳиш қотилликни содир этган талаба ич-ичидан катта хато қилганлигини биларди. Орадан 2-3 кун ўтди. Натальянинг эшиги қулф, қўшнилари ҳам унинг кўринмай қолганидан таажжубланди. Шу орада Натальянинг қизи онасига қўнғироқ қилиб, онасининг қўл телефони ўчирилганлигидан хавотир ­олиб, онасини танийдиган ён қўшнилари билан хабарлашди. Натальянинг қўшнилари ҳам жим турмасдан уйнинг эшигини очишди. Қарашсаки, аёл жон таслим қилган. Ички ­ишлар ходимлари келиб, мудҳиш жиноят­ни ким содир этганлигига аниқлик кирита бошлади. ­Атрофни зимдан текширган орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар пичоқ ва темир труба топилиб, Санжарга тегиш­ли бармоқ излари борлигини ­аниқлашади. Ўзининг оғир қилмишидан одам ўлдиришдек ваҳшийликка борган талаба йигит суд залида қаттиқ пушаймонлигини билдирди.

Лекин жиноят­га оғир жазо муқаррар. Санжар Жиноят ­кодексининг тегишли моддаларига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди.

Гулҳаё НУРМЕТОВА,

Манба: “Инсон ва қонун” газетаси

Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g