Олтиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Олтиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ


2023 йил соат 16:00 лар чамасида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқаси” автомобил йўлининг 252-км.да дастлабки маълумотга кўра иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга ҳаракатланиб чиқаётган “Спарк” автмобили қайрилиб олиш учун йўлнинг иккинчи бўлагидан асосий бўлакка ўтаётган вақтида унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автомобил ҳайдовчиси унга йўл бериш учун тезликни пасайтирган. Шу вақтда унинг ортидан келаётагн “Кобалт” автомобили орқалиқ масофани сақламаганлиги сабабли дастлаб “Нексия” автомобилини, сўнгра “Спарк” автомобилини ортига бориб урилиши натижасида, “Спарк” русумли транспорт воситаси бошқарувни йўқотиб ағдарилган. Натижада “Спарк” автомобилидан бўлган икки нафар йўловчилар енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Report Page