Олтиариқ туманида "Ҳуқуқий ахборот” кунлари давом этмоқда. 

Олтиариқ туманида "Ҳуқуқий ахборот” кунлари давом этмоқда. 


Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 15 февраль кунги 65-Ф-сонли Фармойиши билан аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва аҳамиятини, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ҳар ойнинг иккинчи жума куни вилоятдаги барча маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” этиб белгиланган.

     Фармойишда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 11 июнь куни Олтиариқ туман Қапчуғай, Қувирбоши, Шарқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар учун навбатдаги “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирлари ўтказилди. 

Тадбирда тумандаги давлат идоралари ва ташкилотлари: суд, пенсия бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, кадастр бўлими, сув оқава, сув хўжалиги, мактабгача таълим бўлими,тиббиёт бирлашмаси нотариус, ФҲДЁ, Давлат хизматлари маркази, Агро банк, махалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирок этди. 

Тадбир давомида адлия органлари ходимлари томонидан фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди ҳамда турли йўналишлар ва мавзулар бўйича ҳуқуқий маълумотлар тасвирланган флаерлар тарқатилди.

Тадбир давомида 27 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.



Report Page