Олотлик ишбилармон аёллар сараланди

Олотлик ишбилармон аёллар сараланди

https://t.me/olottumani

Бугунги кунда тадбиркор аёллар юрт хизматида улар сони Олот туманида ҳам кун сайин ортмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида бугун O’zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири- “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Олот туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловининг туман босқичига ташриф буюрган 10 дан ортиқ ишбилармон тадбиркор хотин-қизлардан  “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, Салимова Гулсевар “Замонавий ташаббускор аёл”, Киличова Сарвиноз, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” ҳамда “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари бўйича ўз билим, маҳорат ва тажрибаларини синовдан ўтказдишди. Улар тегишли номинация ғолиблари деб эълон қилинди. Олот туман O’zLiDeP партиянинг фаол депутати Умида Рахматова бошчилигидаги хайьат аьзолари томонидан бир овоздан Салимова Гулсевар “Замонавий ташаббускор аёл” наминатсияси буйича ғолиб деб топилиб вилоят боскичига йулланмани қўлга киритди.




Report Page