Олот ва Қоракўл туманларида сув таъминоти яхшиланади.

Олот ва Қоракўл туманларида сув таъминоти яхшиланади.

Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Бухоро вилоятининг қўшни Туркманистон мамлакати билан чегарадош ҳисобланган Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси жорий йилда 90 фоизга етказилиши мўлжалланмоқда.
Бу билан қарийб 270 минг нафар аҳоли илк бора ичимлик суви қувурлари орқали етказиб бериладиган оби ҳаётдан баҳраманд бўла бошлайди.

Хориж инвестицияси ҳисобидан қурилиши якунланаётган "Икки даҳа" (Двойник ) сув тозалагич иншооти ишга туширилгач, 88 та маҳалла ва аҳоли пунктлари аҳолисига мунтазам тоза ичимлик суви етказиб берилади.

Шу билан бир қаторда 51 мингта хонадонларга замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиб, сув сарфини назорат қилувчи технологиялар қўлланилиши кўзда тутилмоқда.


БУХОРО ВИЛОЯТИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Report Page