Олот туманига янги ҳоким тайинланди

Олот туманига янги ҳоким тайинланди

https://t.me/OlotOAKB

Бугун, 29 февраль куни Халқ депутатлари Олот тумани Кенгашининг  навбатдан ташқари  ташкилий сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига Халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, туман ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди. Сессия ишида Бухоро вилояти ҳокими Камолов Карим Жамолович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев ҳамда Президент Администрацияси масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек,сессия давомида Бухоро вилоят ҳокими Карим Камолов ўз нутқида Давлатимиз Раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Олот туманида мисли кўрилмаган даражада ислоҳотлар амалга оширилганлиги, мазкур янгиланишларда туман ҳокими Шерали Саломовнинг ибратга лойиқ фаолияти доимо сезилиб туриши ҳақида таъкидлаб ўтди. Вилоят ҳокими томонидан Шерали Саломов Қоракўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги сабабли, Олот тумани ҳокими лавозимидан озод қилинганлиги тўғрисида қарор ўқиб эшиттирилди ва Бухоро вилоят ҳокимининг қарорига асосан Олот тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнгги кунларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Наргиза Исомиддиновна Неъматова Олот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Бу — Бухоро вилояти тарихида аёл киши ҳоким этиб тайинланган илк воқеадир.

Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати



Report Page