Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармаси “Хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи” инспектор-психологлари амалга ошираётган ишлари юзасидан.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчилликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 02 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига мувофиқ, Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида умумий ўрта-таълим муассасаларида 2000 нафар инспектор-психолог штат бирлиги жорий этилган. Шу жумладан, Тошкент шахар Олмазор тумани ИИО ФМБ Хуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлимида ҳам 14 нафар иниспектор-психологлар иш фаолиятини амалга оширмоқда. Ҳозирги кунда Олмазор туманида 31 та умумий ўрта-таълим мактаби, 1 та ёрдамчи мактаб ва 3 та ихтисослаштирилган жами 35 та мактаблар ўз фаолиятини олиб бормоқда, ушбу мактабларда 52 мингдан зиёд ўқувчилар таълим олиб келишмоқда. Юқоридаги мактабларда ҳозирги кунда Олмазор тумани ИИО ФМБ ХПМБ инспектор-психологлар иш фаолиятини олиб бормоқда. Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-писхологлар зиммасига ҳар бир ўқувчи кесимида умумий ўрта-таълим муассасаларида писихологик муҳтини яҳшилаш, вояга етмаганлар орасида қонунбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш хиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналарини иштирокида манзилли ишлаш бўйича вазифалар белгиланган. 2021-2022 йил ўқув йилида Олмазор туманида носоғлом оилаларда тарбияланаётган, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир қилган вояга етмаган шахслар “Хуқуқбузарлик ва жиноят содир этган вояга етмаган шахс” сифатида профилактик хисобга олинди. Ҳозирда профилактик ҳисобда турган вояга етмаганларни ҳар бирига жамоат тарбиячилари бириктирилиб, мактабларда ўтказиладиган ҳар бир маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилган, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга доир тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мактабларда
ва махаллаларда 420 дан ортиқ тадбирлар ўтказилган.
Бундан ташқари, профилактик хисобга олинган вояга етмаганлар билан суҳбатлар ўтказилиб, жами 23 нафари қизиқишлари бўйича спорт тугаракларига жалб қилинди. Яъни;
1. Спортнинг Таэквондо тури бўйича жами 1 та.
2. Спортнинг Сузиш тури бўйича жами 9 та.
3. Спортнинг Турон тури бўйича жами 2 та.
4. Спортнинг Кекбоксенг тури бўйича жами 5 та.
5. Спортнинг Қўл жанги тури бўйича жами 2 та.
6. Спортнинг Бокс тури бўйича жами 1 та.
7. Спортнинг Карате тури бўйича жами 1 та.
8. Футбол спорт тури бўйича 1 та.
9.Спортнинг Дзю-до тури бўйича 1 та .
2 нафари профилактик ҳисобда турган қиз ўқувчилар маданий тугаракларга қизиқиши борлиги аниқланганлиги сабабли, Олмазор туман Маданият бўлими ходимларига уларни маданий тугаракларга жалб қилиши бўйича топшириқлар берилди ва бўлим ходимлари томонидан 2 нафар вояга етмаган қизлар қизиқиши бўйича маданий тугаракларга жалб қилинди.
1. Рақс тугарагига 1 та .
2. Сухондонлик тугарагига 1 та.
2021-2022 йил ўқув йилида жами 183 нафар вояга етмаганлар ота-она назоратисиз кўчаларда ва жамоат жойларида юрганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар ИИББга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларни оиласига қайтариш ишлари олиб борилди.
Олмазор туман ИИО ФМБ ҲПМБ ВЕБИГ инспектор-психологлар томонидан жами 587 та “Вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларни таълим бериш борасидаги мажбуриятни бажармаганлиги учун, вояга етмаганларнинг ота оналари билан алохида профилактик сухбатлар ташкил этилиб, тушунтириш ишлар олиб борилди.
2021-2022 йил ўқув йилида Олмазор туман ИИО ФМБ ҲПМБ ВЕБИГ инспектор-психологлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тунги тадбирлар жараёнида вояга етмаган болаларни тунги соат 22:00 дан сўнг тунги кунгил-очар муассасалар ва компьютер уйингохларида ота-она ёки уларни урнини босувчи шахсларсиз, назоратсиз юргани шунингдек муассаса раҳбари бунинг учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами 6 нафар муассаса рахбарларига нисбатан Ўз.Рес МЖТКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Олмазор туманида жойлашган 4 та сектор раҳбарлари томонидан мактаблар оталиққа олиниб, жами 4 та умумий ўрта-таълим мактабларида таъмирлаш ва жихозлаш ишлари олиб борилиб мактаблар энг сўнги русумдаги овоз ёзувчи камералар, ота оналар билан фарзандларини боғловчи замонавий турникетлар билан таминланди. Олмазор тумнида жойлашган 234 мактабда инглиз тилидан IELTSга эга бўлган ўқувчилар Олмазор тумани ҳокими томонидан планшетлар билан тақдирландилар. Олмазор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шобаси” ходимлари билан биргаликда ота онасиз қолган вояга етмаган болаларни давлат муассасалариги жойлаштириш ишлари олиб борилган, ҳозирги кунда инспектор-психологлар томонидан таътил вақтида вояга етмаган ўқувчилар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, 2022-2023 йил ўқув жараёнларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Олмазор тумни ИИОФМБ ХПМБ
ВЕБИГ катта инспектор-психолог
капитан С.С.Салимов