Олмалиқни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди
kun.uzВазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Фото: KUN.UZ
Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури:
2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
Олмалиқ шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш манзилли рўйхати ҳамда бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари;
Олмалиқ шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга замин яратувчи комплекс тадбирлар;
Олмалиқ шаҳрида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар;
Олмалиқ шаҳрида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш, иссиқлик таъминоти сифатини ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича комплекс тадбирлар;
Олмалиқ шаҳрида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, маданий-маърифий соҳада аҳоли фаоллигини ошириш, аҳолини спортга кенг жалб этиш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар режаси тасдиқланди.
Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
шаҳарни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
шаҳарда экологик муҳитни яхшилаш, унинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш чораларини кўриш, кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт кўчатларини экиш ва яшил майдонлар, гулзорлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш;
ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини тубдан ошириш;
аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш;
аҳолининг маънавияти ва маданиятини юксалтириш борасида тизимли тадбирларни амалга ошириш.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлигининг ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси асосида хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Олмалиқ шаҳридаги “Қурувчилар” маданият ва истироҳат боғи (9,8 га) негизида замонавий истироҳат боғи барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги Олмалиқ шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш, айниқса кўп квартирали уй-жойлар ҳудудларида манзарали дарахт кўчатларини экиш, майсазорлар ва гулзорларни ташкил этиб, аҳолига муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида 2020-2022 йилларда шаҳарнинг суғориш тизимини, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди.