Олмалиқга стоматолог профессорлар нега келди

Олмалиқга стоматолог профессорлар нега келди


Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига Жанубий Кореянинг Сеул Миллий Университети стоматологик клиникаси профессорлари жаноб Бьенг Му Сео ва жаноб Ёнг Хун Кимлар ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг ташаббуси билан келган кореялик мутахассислар Тошкент вилояти ҳудудида истиқомат қилаётган лаб ва танглай ёриғи ривожланишида нуқсонлари мавжуд болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, пластик жарроҳлик амалиёти ўтказишни режалаштиришган.

Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида Тошкент вилоятининг 65 нафар болалари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аниқланган нуқсонларни бартараф этиш юзасидан пластик операциялар жорий йилнинг апрель ойига ўтказилиши белгиланганди. Шунингдек, операциялар бепул амалга оширилиши кўзда тутилган.

Кореялик мутахассисларнинг хулосасига кўра, лаб ва танглай ривожланишида нуқсони мавжуд вилоятимиздаги 38 нафар болалардан 28 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур, деб топилди.

Report Page