"Олмалиқ"КМК жорий йилда истеъдоли ёшларни Германия ва Хитой давлатларининг етакчи олий даргоҳларида ўқитишни режалаштирмоқда
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Комбинат раиси маслаҳтчиси Азамат Мавлонов маълум қилди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ёшлар сиёсати устувор вазифа ҳисобланади. Комбинатда ёшларни меҳнат қилиши, ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун барча шароитлар яратилган. Бевосита рақамларга тўхталадиган бўлсак бугунги кунда комбинатда жами ёшлар сони 11055 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3083 нафарини аёллар ташкил этади. 1351 нафари ёшлар олий маълумотлиб бўлиб, 658 нафари эса раҳбар ва муҳандис техник ходимлардир.
2023 йилда комбинатда ёшлар сиёсатини олиб бориш, кадрлар заҳирасини шакллантириш, оммавий тадбирлар, маънавий-маърифий соҳа, спорт мусобақалари ва ижтимоий қўллаб қувватлашга доир салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, ўтган йилда ёш мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, уларни ўз касбига нисбатан қизиқишларини орттириш ва комбинат келажаги учун керакли кадрлар бўлиб етишишлари учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, ёшлар ўртасида “Энг яхши ёш раҳбар”, “Энг яхши ёш механик-2023”, “Энг яхши ёш бойитувчи-2023”, “Энг яхши ёш кимёгар-2023”, “Энг яхши ёш металлург-2023”, “Энг яхши ёш кончи-муҳандис-2023”, “Энг яхши ёш муҳандис қурувчи-2023”, “Энг яхши геолог-2023”, “Энг яхши ёш энергетик-2023”, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича энг яхши ёш муҳандис” ва бошқа касб маҳорати танловлари ўтказилди. Ушбу танловларнинг ғолиблари раҳбарлик лавозимларига тавсия этилиб, тажрибали мутахассисларга бириктирилган ҳолда “Устоз-шогирд” анъаналарига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида комбинат ҳамда Олмалиқ шаҳри ёшлари ўртасида мунтазам равишда “Заковат” интеллектуал ўйинини лига тарзида ўтказиш йўлга қўйилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, улар ўртасида жисмоний соғломлаштириш ва спорт тадбирларини ташкил этиш мақсадида ўзида 12 та спорт турини қамраб олиган “Ёшлар спартакиадаси-2023” мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақаларда 2500 нафардан зиёд спортга қизиқиши бор ёшлари иштирок этишган.
Шунингдек, “Ёш китобхон-2023” кўрик-танлови, “Жонажон мактабимга китоб совға қиламан” лойиҳаси ҳам ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошишини таъминлаши шубҳасиз.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ёшларни ижтимоий аҳволига, комбинат ишчи-ходимларининг фарзандларига, комбинат ҳаётида фаол бўлган ёшларга мунтазам эътибор қаратиб келинмоқда.
Айниқса, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган ишларимиз натижасидаа ҳозирда Германиянинг Фрайберг кончилик академиясида 2 нафар ёш мутахассисимиз докторантура босқичида таълим олишмоқда. Шунингдек, 2 нафар ёш мутахассисимиз ҳам Япониянинг Акита университетида докторантура босқичида таълимни давом эттиришмоқда.
Шу йўналишда 2024 йилда ҳам ишларимизни давом эттирган ҳолда истеъдоли ёшларимизнинг Германия ва Хитой давлатларининг етакчи олий даргоҳларида ўқитишни мақсад қилганмиз.
Иқтидорли ёшлар томонидан билдирилган рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ишлари кўриб чиқилмоқда.
Маълумки, комбинат ёшларининг малакасини доимий ошириш, уларни ўз устиларида узлуксиз ишлашларини таъминлаш ва заҳира кадрлар билан ишлашни ривожлантириш мақсадида “Муҳандислар мактаби” қурилди. Ушбу мактабда ҳам иқтидорли ёшлар ўз малакаларини оширишади.
Шунингдек, бу ишлаб чиқаришда хориж тажрибасини қўллаш орқали самарадорликни янада ошириш мақсадида чет тилларини ўрганиш истагидаги ёшларга тил ўрганиш курслари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларни турли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги амалий ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда.
Ўйламайманки, келгусида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишларимиз бардавомлик касб этиб, нафақат комбинатимиз равнақига балки республикамизнинг ривожи учун яъни Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.