«Олмалиқ» кон-металлургия комбинатида 2022 йилнинг 1-чорагида 7,6 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

«Олмалиқ» кон-металлургия комбинатида 2022 йилнинг 1-чорагида 7,6 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда комбинат ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

ОКМКда 2022 йилнинг 1-чорагида барча белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилишига эришилди. 

Жумладан, ҳисобот даврида 7,6 трлн сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Режа 119,4%га бажарилди. Шунингдек, 921,6 млн сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилиб, режа 108,1%га бажарилди. Мис рудаси қазиб олиш бўйича режа 101,8%га ,Мис катоди ишлаб чиқариш ва ўсиш суръатида ҳам 100%лик натижа қайд этилган. Маҳаллий ашёдан рух метали ишлаб чиқариш бўйича режа эса 101,7%га бажарилиб, ўсиш сурати 123,5%лик ташкил этди.

Полиметалл руда қазиб олиш вазифаси ва ўсиш суръатида ҳам бир хил 100%лик натижа кузатилмоқда. Полиметалл рудани қайта ишлаш режаси эса 102,8%га уддаланиб, 102,3%лик ўсиш суръати қайд этилган. Олтин таркибли руда қазиб олиш режаси 103,1%, ўсиш суръати 101,2% бўлган. Ушбу рудаларни қайта ишлаш вазифаси 103%га бажарилиб, 101,1%лик ўсиш суръатига эришилган.


✔️ Экспорт натижалари

Ҳисобот даврида  комбинат томонидан 239млн 155 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа 155,3%га бажарилди.

Маҳсулотлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, 17 978 тонна мис маҳсулотлари экспорт қилиниб, вазифа 131,2%га уддаланган. Шу жумладан,16 845 тонна мис катоди импортёрларга юборилиб, режа 146,5%га бажарилган. Бундан ташқари, 1134 тонна мис қувурлари хорижлик ҳамкорларга жўнатилиб, бу йўналишда режа 113,4%га бажарилди.

Шунингдек, 14122 тонна рух маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, режа 176,5%га бажарилган.

Қурилишда кенг қўлланиладиган цемент экспортида ҳам салмоқли натижа қайд этилди. Хорижлик ҳамкорларга 57 335 тонна цемент юборилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш сурати 205,1%ни ташкил этади .

Молибден маҳсулотлари экспортида режа 173,9%га бажарилиб, 209 тонна маҳсулот харидорларга етказиб берилди.

Бундан ташқари, 7931 тонна қўрғошин концентрати ҳам экспорт қилинган. Ҳозирги кунда комбинат маҳсулотларининг экспорт географияси Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларни қамраб олган.


✔️ Маҳаллийлаштириш

Комбинатда маҳаллийлаштириш дастурида режалаштирилган 75 та лойиҳа бўйича ҳажми 44,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлсада, амалда 59,6 млрд сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, режа 132,7%га бажарилган.

Дастур доирасида 220,4 минг долларлик техник рух сульфати экспорти ҳам амалга оширилган.

Комбинатда дастур ижроси асосан Марказий таъмирлаш механика заводи, Рух заводи ҳамда Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида амалга оширилади.

Дастур бўйича Марказий таъмирлаш механика заводида 36,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида эса 9,6 млрд сўмлик, Рух заводида 13,5 млрд сўмлик маҳсулотлари тайёрланишига эришилган.

Дастур доирасида бугунги кунда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 21 та янги турдаги 25,2 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 

Жорий йил якунига қадар қўшимча янги 12 та лойиҳа ҳисобига 130 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Натижа лойиҳалар сони 130 тадан ошиб, ишлаб чиқариш йиллик режаси 340,0 млрд сўмга ёки 163 фоизга бажарилиши кўзда тутилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 156 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Жумладан, Чирчиқ шаҳридаги бирлашмада 4та лойиҳа бўйича 102 млрд сўмлик маҳсулотлар - молибден, вольфрам карбиди, қаттиқ қотишмали втулкалар ишлаб чиқарилади. Натижада эса импорт ўрнини босиш самарадорлиги 31,2 млн долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, қўшимча 19та лойиҳалар бўйича “Ўзметкомбинат” АЖ “Навоий КМК” ДУК, “Ўзбеккўмир” АЖ ва бошқа корхоналар учун импорт ўрнини босувчи республикада авваллари ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Report Page