Оливье Норманд Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Оливье Норманд Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижорси доирасида Сув ресурслари соҳасидаги хорижий эксперт Оливье Норманд давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Оливье Норманд

Мазкур соҳада халқаро тажрибага эга бўлган эксперт сифатида О. Норманд давлат ижтимоий буюртмалари асосида қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, уларни амалга ошириш ҳамда натижадорлигини мониторинг қилиш масалаларида вазирлик масъул ходимларига кўмаклашади.


Айини пайтда Оливье Норманд ушбу масалаларда вазирлик ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритади.


Report Page