Олис ҳудудларда ободонлаштириш учун сарфланадиган 2 трлн сўм маблағ қандай мақсадлар учун йўналтирилган?

Олис ҳудудларда ободонлаштириш учун сарфланадиган 2 трлн сўм маблағ қандай мақсадлар учун йўналтирилган?

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда кўп-қаватли уй-жойларни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ва куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Республикада 1,3 млндан зиёд хонадондан иборат 39 691 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларга 329 та уй-жой мулкдорлари ширкати ва 708 та бошқарувчи ташкилоти хизмат кўрсатади.

1 579 та кўп квартирали уй ширкатлар томонидан, 35 773 та уй бошқарувчи ташкилотлари томонидан ва 765 таси эса бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилади. Кўп квартирали уйларнинг 809 таси бошқа ташкилотлар балансида, қолган 765 таси бошқариш усули танлаш жараёнида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарорига асосан эксперимент тариқасида 2021 йилда Республиканинг 15 та ҳудудида 15 та бошқарувчи ташкилот “очиқ танлов” йўли билан танланди ва фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Бунда 1 227 та кўп квартирали уй-жойларни бошқариш учун тегишли шартномалар тузилди.

Мазкур қарор кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида бир қатор ижобий ўзгаришларга туртки берди.

Эксперимент натижасида бошқарувчи ташкилотларнинг кредит қарздорлиги 43 млрд сўмдан 22 млрд сўм (50 фоиз)га камайган, 250 га яқин янги иш ўринлари яратилган ва ишчилар иш ҳақи ўртача 2 баробарга ошган.

Шунингдек, бошқарувчи ташкилотлар томонидан аҳоли мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида 24/7 режимида фаолият юритадиган диспетчерлик ва аварияни бартараф этиш хизматлари йўлга қўйилган.

Кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Менинг уйим” биллинг тизими ишга туширилган бўлиб, бугунги кунга қадар тизимда жами 1 201 721 та абонент маълумотлари шакллантирилди. Шундан 484 254 таси Тошкент шаҳри, қолган 717 467 таси эса бошқа ҳудудлар абонентларини ташкил этади. Бугунги кунга қадар электрон тўлов тизимлари ва Марказий банкнинг “МУНИС” тизими орқали 148 млрд сўм пул маблағлари келиб тушган. Шунингдек, биллинг тизими “Электрон ҳукумат” идоралараро интеграциялашган платформаси, кўп квартирали уй-жойларнинг хонадонлари ҳақида маълумотлар базасини автоматик шакллантириш бўйича кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамлари, ягона манзиллар реестри, мулкдорларнинг қарздорлигини нотариал идоралари томонидан текшириш учун Адлия вазирлигининг маълумотлар базалари ҳамда Марказий банкнинг клиринг “МУНИС” тизимига интеграция қилинган. Бу фуқароларнинг ортиқча оворагарчилиги ва бюрократия ҳолатларига дуч келишини олдини олади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига асосан, иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорига биноан бошланади ва якунланади.

Бунда, 5 кун давр мобайнида ўртача ташқи ҳаво ҳарорати суткасига 8оСдан паст бўлганда бошланиши ҳамда 8оС юқори бўлганда эса тамомланиши белгиланган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича барча йўналишларда қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан:

Иссиқлик таъминоти соҳасида

Қарор параметрларида 24 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 809 та қозон ҳамда 737 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 21 та қозонхона,

796 та қозон ва 591 км узунликдаги иссиқлик тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти соҳасида Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 62 361 та хонадонадан иборат 1 399 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи 310 минг нафардан ортиқ аҳоли ҳамда 96 та ижтимоий соҳа объектларига сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси етказиб берилишига эришилади.

Кўп квартирали уй-жой фонди соҳасида

Республикада 2 958 та кўп квартирали уйларни таъмирлаш ишлари, хусусан, 545 минг кв.м том қисми, 2 815 та уйнинг кириш йўлаклари, 1 228 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникациялари, 1 518 та темир эшик ва 1 518 та кодли қулфлар, 2 655 та электр тақсимловчи шит, 591 та уй ичидаги муҳандислик тармоқлари, 967 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ва 133 та кўп квартирали уй атрофидаги умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар қуриш ишлари амалга оширилган.

Ичимлик ва оқова сув соҳасида

“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида  1 806,3 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари ва 1 728 та насос ускуналарини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида” ги 522-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан:

2 967 та кўп квартирали уй-жой фонди;

1 815 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари;

1 689 та насос ускунаси;

24 та марказий ва маҳаллий қозонхона;

809 та турли маркадаги қозон;

737 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;

88 080 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари;

29 135 та транформатор пунктини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Шу билан бирга ушбу олис ҳудудлардаги 723 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш, аҳолига 1,5 млн тн ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда 1 минг 301 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш зарур бўлади. Юқорида белгиланган параметрларни бажаришда 2 трлн сўм маблағ йўналтирилади.


Report Page