Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Бухоро муҳандислик-технология институтига ташрифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Бухоро муҳандислик-технология институтига ташрифи.


Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Бухоро вилоятига сафари давомида, таълим жараёни ва талаба ёшларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтига ташриф буюрди.

Ташриф давомида, таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, ёшлар эришаётган ютуқлар, педагогик жамоанинг эзгу мақсадлари билан яқиндан танишди.

Вазир талабаларга яратилган шароитлар билан танишиб, дарс хоналари, талабаларнинг яшаш ва овқатланиш шароитларининг санитарик ҳолатини диққат билан кўздан кечирди ва тегишли кўрсатмаларни берди. Шунингдек, ёшлар билан самимий суҳбатлашар экан, уларга ўз маслаҳатларини ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ўртоқлашди. Бунда эса, яхши шароитга эга ўқув даргоҳларининг мавжудлиги ва малакали педагоглар етиштириш кўндаланг вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.

— Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизими олдига катта вазифалар қўйилди ва соҳада ўзгариш қилиш қўллаб-қувватланмоқда. Олий таълимда ўзгариш бўлади, бунинг учун бор куч ва ресурсларни ишга соламиз, — дея қайд этди вазир. — Фақат бу ўзгаришларни кимлар билан қиламиз, албатта, сизга ўхшаган билимли ва кучга тўлган ёшлар билан.

Шунингдек, Абдуқодир Тошқулов талабаларни турли хил салбий иллатлардан сақлаб, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш ўқитувчиларнинг энг биринчи галдаги вазифаси эканлигини, шу билан бирга ёшлар учун кутубхона фондини бойитиш, маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш кераклигини айтиб ўтди.


Бухоро муҳандислик-технология институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси, матбуот котиби Элбекова Эъзоза

Report Page