Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларим

Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларим

The Mansuroff

Ваъда қилганимдек Олий таълим тизимига ўз таклифларимни бермоқчиман.Фикрларимнинг барчаси тўғрилигига ёки қўлланилишига даъво қилмайман.

1.ОТМ лардан ортиқча фанларни олиб ташлаш.

Биринчидан бу талабанинг вақтини олади
Иккинчидан бу фанлар келажакдаги касбида умуман керак бўлмайди.Аслида бундай фанлар мактабда ўтилиши керак.
Ҳозирда ОТМ ларда семестр давомида 10-12та фан ўтилади.Энди ўйлаб кўринг, талаба 12 та фанни 85% дан юқори даражада билиши мумкинми?(аълочи талабалар) Нормал одам мияси бунақа катта ҳажмли информацияни қабул қила олмайди.Демак талаба семестрни аъло баҳога якунлашининг иккита йўли қолади.Оралиқлар ва якунийларни интернетдан кўчириш ёки домла билан "келишиш", яъни коррупция.Кўриб турганингиздек иккала ҳолда ҳам талаба барибир ўша ортиқча фанларни ўрганмайди.Бу фанларга вақтини кетказиб ўз йўналишига улгурмайди.Қарабсизки яна битта саводсиз кадр тайёр.

2.Бакалавриатни 4йилдан 3йилга қисқартириш.

3 йилгача қисқартириш деганда 1-курсни чиқариб ташлашни назарда тутяпман. Чунки 1-курсда талабага умумий фанлар ўтилади.Ўз йўналиши бўйича дарслар эса 2-курсдан бошланади.Таклифим умумий фанларни ўқувчи мактабда ўқисин.Университет(ёки Институт)ларда эса 1-йилдан ўз мутахассислигига йўналтирилсин.Ёки 4 йил ўз йўналишида ўқитилсин

3. Амалиётни кўпайтириш.

ОТМ олинган назарий билимлар яхши албатта.Аммо бу билимларни мустаҳкамлаш ва ўша лекцияларда айнан нима ҳақида гап кетаётганини талабалар тушуниши учун амалиёт соатлари ташкил қилиниши керак.Амалиёт соатлари талабада ўз мутахассислигига бўлган қизиқишни уйғотади,китобларда айнан нима ёзилганини англаб янада кўпроқ билим олишга ундайди.Шу сабабли ОТМларда ҳар 3 ойда камида 1 ой амалиёт қўйилиши керак ва бу жараён ҳаққоний, қоғозбозликларсиз ўтишини қаттиқ назорат қилиш керак.

4.Барча шартнома асосида ўқисин.

"Грант" деган тушунчани йўқотиб, ҳаммага шартнома асосида ўқитилиши.Бундан бюджетда ўқийдиганлар хафа бўлиши мумкин.Лекин, ўйлаб кўринг.
Ҳаммага бир хил контракт 6-8 млн ўртасида.Биринчи семестрда ҳамма шартнома пулини тўлайди.Семестр якунида эса ўртача фоизи 85% дан юқори чиққанларга грант ажратилади.Яъни тўланган пул кейинги семестрга ўтказилади.Кейинги семестр учун пул тўланмайди.Агар талаба кейинги сафар яхши ўқимаса яна шартнома пулини тўлашга мажбур бўлади.Мана мотив!

5.ОТМ ларида формани йўқотиш.

Фикримча ҳозир биз соқол,рўмол, пайпоқлар, галстуклар билан ўралашиб дарс ёдимиздан кўтарилди.
Ҳар куни эшик олдида 10лаб ўқитувчиларнинг кўз сканеридан ўтиш ҳаммани ғашига тегаётгани сир эмас.Шу сабаблар туфайли ҳар куни ўнлаб талабалар дарсга қўйилмаётгани алоҳида масала.

Эркин форма тизимини йўлга қўйиш пайти келди.(Албатта аҳлоқ доирасида).

6.Ўз соҳасидан ташқари компьютерни, рус ва инглиз тилларини мукаммал ўргатиш.

Ўйлайманки 21-асрда яшар эканмиз бу таклифимни асослашнинг ҳожати йўқ.

Барча савол ва таклифларингизни "qo'ysangchi" каналига юборишингиз мумкин.Эътиборингиз учун раҳмат!

Report Page