Олиб қочилган автомашинада бошқарувни эплай олмай ағдариб юборди
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 30 декабрь куни вақтинча Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи Г.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йилнинг 29 декабрь куни таниши Х.Х. Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида унинг қўлидан “Матиз” русумли автомашина калитини тортиб олиб, тахминан 300 метр ҳайдаб боргандан сўнг бошқарувни эплай олмай автомашинани ағдариб юборганлигини маълум қилган.
Х.Х. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси