Олиб қочилган автомашина ўз эгасига қайтарилди

Олиб қочилган автомашина ўз эгасига қайтарилди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 7 июнь куни номаълум шахс Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ қурилиш” бозори олдидаги автотураргоҳда қаровсиз қолдирилган Наманган вилоятида яшовчи 35 ёшли Ф.С.га тегишли “Нексия” русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина 9 июнь куни Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан техник соз ҳолда топилди.

 Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 29 ёшли Т.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page