Олиб қочган автомашинасини бошқариб кетаётганда қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 13 март куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги банкнинг автомашиналар турар жойида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган А.Ш. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Б.Ю маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Учтепа тумани 12-даҳада ҳайдаб кетаётганида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси