Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи тайинланди

MoliyaPress

Бўриев Жасур Ғафурович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жасур Бўриев 1988 йилда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Ж.Бўриев ўз фаолиятини Жарқўрғон туман ҳокимлигининг Молия бўлими Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимининг Умумтаълим мактаблари молиявий ҳисоб-китоб жараёнлари шуъбаси ҳисобчиси лавозимида бошлаган.

2012-2013 йилларда Шўрчи туман ҳокимлигининг Молия бўлими Халқ таълими муассасаларини молиялашириш бўлимининг Умумтаълим мактаблари молиявий ҳисоб-китоб жараёнлари шуъбаси ҳисобчиси бўлиб ишлаган.

2013-2014 йилларда Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг Молия бошқармаси Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи-бош ҳисобчиси ўринбосари.

2014-2016 йилларда Термиз шаҳар ҳокимлигининг Молия бўлими Мудир ўринбосари-бюджет бўлими бошлиғи.

2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳудудлар молияси бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар жараёни ҳамда бюджетлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими бош иқтисодчиси.

2017-2020 йилларда ушбу бошқарманинг Маҳаллий бюджетларнинг тузилишини ташкил этиш ва ижросини мониторинг қилиш  бўлими бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Ж.Бўриев Давлат бюджети бош бошқармаси Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси Давлат бюджетини тузиш жараёнини такомиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати