Оилавий поликлиникалар МТТ карантинга ёпилгани муносабати билан болаларнинг ота-оналарига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни рад этиши қонунийми?
Умумий қоидага кўра, мактабгача таълим ташкилотларида (МТМ) карантин белгиланганда ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади . Ушбу варақа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши керак . Бироқ амалиётда поликлиникалар Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай фармойиш бўлмаганини важ қилиб, бундай ҳужжатни беришни рад этишмоқда.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари беришни рад этиш қонунийдир.
Соғлом болани парвариш қилиш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасини МТМ Санэпидназорат маркази томонидан фақат мазкур болалар боғчасида болалардан бири ўткир инфекцияли ёки паразитар касаллик билан оғриб қолган ҳолатда карантинга ёпилган тақдирда бериш назарда тутилган. Бинобарин, поликлиникалар меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни асосланган ҳолда рад этишмоқда, сабаби МТМ аниқланган инфекцияли касаллик туфайли эмас, балки коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик муносабати билан ёпилган.
Аслида ушбу вазиятда меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олмаса ҳам бўлади. МТМ тарбияланувчилари ва бошланғич синфлар ўқувчиларининг ота-оналари ўз хоҳишларига кўра ва графикдан қатъи назар меҳнат таътилига чиқишлари мумкин. Шу жумладан – 6 ойдан кам ишлаб берганлар ҳам. Агар ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланиб бўлинганда ёки ходим ҳозирнинг ўзида ундан фойдаланишни истамаса, у иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга чиқиши мумкин. Ушбу таътил турига максимал 3 ой муддат бўйича чеклов татбиқ қилинмайди.
Манба: https://bit.ly/2zv4R7G