Оилавий келишмовчиликлар туфайли эр хотинининг ўлимига сабабчи бўлди

Оилавий келишмовчиликлар туфайли эр хотинининг ўлимига сабабчи бўлди


ИИВ ҲПББ Ахборот хизмати

2020 йил 16 сентябрь куни соат 01.30 ларда, Урганч тумани ИИБ Навбатчилик қисмига туман касалхонасидан хабар тушиб унда, Урганч тумани Ғалаба қишлоғи “Қумробод” маҳалласида яшаган, 3 нафар фарзанди бор, уй бекаси, 01.10.1976 й.т У.А ни  бўйин соҳасидан бўғиб ўлдирилган ҳолдаги жасади олиб келинганлиги билдирилган.

        Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, шу куни соат 00.30 ларда У.А ни уйида, турмуш ўртоғи мавсумий Россия Федерациясида ишловчи,  08.12.1976 й.т С.А ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, қўллари билан У.А ни бўйин соҳасидан бўғиб ўлдирганлиги аниқланган.

Текширувни туман прокуратураси олиб бормоқда.

Изоҳ; 2020 йил 12 август куни С.А уйида турмуш ўртоғи, У.А билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини уриб тан жароҳати етказилган. Ушбу ҳолат бўйича иккаласи ҳам Урганч тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилишган, аризалари бўйича суриштирув олиб борилиб, 2020 йил 21 август куни Маъмурий ишлар бўйича Урганч тумани Суди томонидан С.А ЎзР МЖтК 52-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суриштирув давомида, С.А ва У.А лар турмушдан ажрашиш арафасида бўлишганлиги, С.А уйидаги буюмлар ҳамда У.А ни тилла-тақинчоқларини сотмоқчи эканлигини айтиб юрганлиги аниқланган.


ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Ахборот хизмати 

Report Page