Оиладаги жанжалда ука ҳалок бўлди

Оиладаги жанжалда ука ҳалок бўлди


2018 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи А.Д. уйида оилавий жанжал сабаб укаси О.Д.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Натижада О.Д. касалхонага келтирилганида кўп қон йўқотганлиги сабаб вафот этган. А.Д. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page