Оилада фарзанд тарбияси

Оилада фарзанд тарбияси


              


Оила бахти - энг буюк  саодат

          Инсон тугилган куниданок тарбияга мухтождир.

          Унинг илк тарбиячилари, албатта, ота – оналардир.

                                                 Бердак

Ишонч, садокат, сабр ва хамжихатлик- оилани ушлаб турувчи устунлардир.Мустахкам оилада эса жамиятнинг энг ката бойлиги келажак авлод камолга етади. Юксак маънавиятли, узаро мехр – мухаббатли ота – она тарбиялаган фарзанд калби эзгулик, буюк максадларга тула булади. Фарзанднинг манан етук, жисмонан соглом ва халкка нафи тегадиган шахс булиб вояга етиши чинакам бахтнинг белгисидир.

Шу уринда буюк бобокалонимиз хазрат Алишер Навоийнинг куйидаги сузлари едимга тушди «Оталарнинг уз фарзандларига мухаббати – уларни фаросат, камолот билан безатиб, вужудини касбу хунар либоси билан кийинтирмокларидан иборатдир»

Айтмокчи булганим, ёшларнинг аник максад сари харакат килиши, кексаликда давлатманд булиши, бахтли булиб иззат хурмат топиши, жахонгир булиши ёки заиф булиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътиборидан колиб, узгаларга тобе булиши, уларнинг уз ота оналаридан болаликда олган тарбияларига боглик.

Хозирги кунда оилавий ажримларнинг сонини ортиши, албатта бу ачинарли холатдир.Бундай ажримларнинг купайишига ёшларимизнинг оила куришга тайёр эмасликлари, ота оналарда хам куп холларда сабрнинг етишмаслиги деб уйлайман. Арзимаган сабабни курсатиб оилани барбод булишига куп холларда катталар хам сабабчи булиб колишмокда.Бу эса уз навбатида эракакка хам, аёлга хам, оиланинг бошка аъзоларига хам каттик рухий зарба хисобланади. Шунинг учун хам оилавий ажрим барча дин, таълимот ва давлатларда нохуш ходисадир. Оилада аёл кадрланса, унинг садокати муносиб рагбатлантириб борилса, анна шу хонадондан файз барака аримайди. Уз навбатида, оила сохибига юксак хурмат курсатилган, унинг сузи, фикри мухим ахамият касб этадиган хонадонлардан хам бахт нашидаси аримайди. Шундай экан, оилавий бахтга эришишнинг узи хам бир хикматдир.

У.Рахматуллаева

@baxtlioilam