"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти томонидан оилаларда индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси ишлаб чиқилди

"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти томонидан оилаларда индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси ишлаб чиқилди


АОКАда ўтказилган брифингда "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева Хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:

21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 208-сонли Фармони имзоланди.

Фармоннинг г) кичик бандига асосан:

илмий ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида эркаклар ва хотин-қизлар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда жамиятда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этиш ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Қўмита тизими ходимлари, шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш;

оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, натижалари бўйича муаммолар ечими юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш ва киритиш;

оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича аҳоли ўртасида ўтказиладиган тарғибот ишлари учун услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаш;

оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар, социологик сўров, илмий конференциялар ўтказиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

олимлар ва илмий салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларида илмий тадқиқот ўтказаётган изланувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ишланмалари амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш;

оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид халқаро индекс ва рейтингларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга киритиб бориш;

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти Қўмита тузилмасига ўтказилди ҳамда уч ой муддатда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифа қилиб белгиланди.

 “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти  томонидан 2023 йилда оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурда белгиланган йўналишлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

          1. “Фаровон оила — келажак пойдевори” мавзуси доирасида 20 та амалий ва 2 та инновацион лойиҳа амалиётга татбиқ этилди.

           2. Оилаларнинг бахтлилик даражаси 8 та индикатор ва 21 та субиндикатордан ташкил  топган интеграл индекс воситасида баҳоланди ҳамда республиканинг 14 та ҳудудий бирлигида 3 054 та оилага татбиқ этилди.

  3. Оилаларда  индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси ишлаб чиқилди.

  4. Оилада болаларнинг креативлик қобилиятини ривожлантиришни диагностика қилиш методикаси ва   психологик тренинг дастури яратилди.

            5. Ўзбекистон Республикасида оилалар демографик ривожланишининг қисқа ва ўрта муддатли демографик прогнозлари ишлаб чиқилди.

                6. Ўзбекистонда гендер муаммоларини ўрганиш, тарғиб этиш, мониторингини юритиш бўйича “uzgender.uz” электрон платформаси яратилди. Ушбу платформада гендер индекслар, гендер электрон корпус ва луғат, интерактив хизматлар, гендер таҳлилий ахборотлар,  гендер кутубхона ва онлайн машғулотлар жойлаштирилди (https://uzgender.uz).

            7. Глобал гендер индекс рейтинглари бўйича 10 дан ортиқ (Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ, Глобал гендер тафовути, Гендер тенгсизлик, Гендер ривожланиш, Гендер ижтимоий нормалари, Ижтимоий институтлар ва гендер, Глобал хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик) индекслар ва 30 га яқин суб индикаторлар ўрганилди ва таҳлил қилинди.   Гендер индекслари бўйича   рисолалар тайёрланди ҳамда фаолиятида фойдаланиш учун вазирлик ва идораларга тақдим этилди.  

            8. Гендерга оид аудитни ўтказиш бўйича ташкилот ва идоралар учун тайёрланган саволнома ўрганиб чиқилди ва уни янада такомиллаштирш юзасидан таклифлар тайёрланди ҳамда гендерга оид аудитни ўтказиш бўйича методологик қўлланма яратилди.

     9. Эрта турмуш ва эрта туғруқ қайд этилган ҳудудлардаги ўзгаришларни электрон тарзда кузатув харитаси яратилди ҳамда келтириб чиқарувчи салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида муаммони акс эттирувчи 6 та,  ота-оналарни қизларини таълимга ва меҳнат билан банд бўлиши учун рағбатлантирувчи 2 та, оилавий ажралишларнинг олдини олишга қаратилган 2 та ижтимоий ролик тайёрланди ҳамда 4 та республика ва 13 та ҳудудий телеканалларда намойиш этилди.

         10. Демография миллий портали яратилди. 14 та ҳудуд, 208 та туман (шаҳар)нинг демографик интерактив харитаси жойлаштирилган    порталга ташриф буюрувчилар сони  бугунги кунда 80 мингдан ошди (https://demografiya.uz).

              11. Институт томонидан тайёрланган      илмий-методик, амалий  қўлланмалар,   монография,   рисола,    буклетлар     умумий сонда 200000 дан ортиқ нусхада нашр қилинди.

  12. Институт томонидан яратилган 4 та дастурий маҳсулот ва 21 та услубий қўлланма ва рисолаларга муаллифлик гувоҳномалари олинди.

        Юқорида баён этилган жиҳатлар   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 декабрь куни имзоланган 208-сонли фармонининг  бажарилиши, яъни ушбу фармоннинг г) кичик бандида кўрсатиб ўтилган    Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш учун  бўйича барча шарт-шароит мавжудлигини  ва салоҳият етарли эканлигини кўрсатади


Report Page