“Оила” маркази раҳбари Германия халқ университетлари ассосацияси (DVV) раҳбари билан учрашди

“Оила” маркази раҳбари Германия халқ университетлари ассосацияси (DVV) раҳбари билан учрашди

@Oilamarkazi

2019-йил 7-январ куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида Д.Г.Ташмухаммедова билан Германия халқ университетлари ассосацияси (DVV) раҳбари Татяна Заиченколарнинг учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Германиянинг катталарнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни оила институтини мустаҳкамлашга оид қонун ижодкорлигига жалб этиш борасидаги ностандарт таълими доирасидаги тажрибасини ўрганиш масаласида фикр алмашилди.

Учрашув давомида катталарга таълим бериш тамойиллари ва замонавий таълим технологияларидан фойдаланиб кадрларни тайёрлаш дастурини такомиллаштириш ва мутахасисларнинг малакасини ошириш, бу учун илмий ва амалий базани кучайтириш, оиладаги оилавий ва шахслараро муносабатларни яхшилаш, оиладаги қийин ва бахсли вазиятларни конструктив ҳал қилиш механизмларини жорий қилиш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя тизимлари ва механизмлари самарадорлигини ошириш, ота-оналари ёки васийлари фуқаролик, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган, вояга етмаган болаларни психологик қўллаб-қувватлаш – каби масалаларда суҳбат олиб борилди.

Музокаралар охирида томонлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламлари билан ишлашга доир, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашда идоралараро ҳамкорликни таъминлашга доир амалий чора-тадбирларни режалаштиришди.