Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ

Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ


15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария  медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида 15 – май куни O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланади.

Тадбирда университет ректори Х.Б.Юнусов талаба ёшларнинг дунёқарашида ижобий ўзгаришлар юз бериб бораётганлиги хусусида фикр билдирар экан, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий оилавий қадриятларга содиқ, ўз оиласининг ори-вижони, касбига садоқатли бўладиган мутаҳассисларни тарбиялашда Оила-маҳалла-таълим муассаси ҳамкорлиги концепцияси муҳим аҳамият касб этишини ҳаётий мисолларда тушунтириб ўтди. 

Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ мудири, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатати Инобат Бобоқулова, СамДТУнинг олималари У.Боборахимова ва С.Захидова, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши мафкуавий ишлар бўйича бўлим мудири Н. Мўминовалар ёш оила қурувчиларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашда уларнинг ҳуқуқий, тиббий, психологик, иқтисодий билимларини оширишларида кўпроқ китоб мутоала қилишларини тавсия этдилар.

Тадбирни университет Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Ж.Сайфудинова олиб борди. Унинг якунида намунали фаол хотин – қизларга ва партия фаолларига O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди. 


Университет матбуот хизмати


Report Page