Огоҳ бўлинг! Хонадаги метан гази билан тўлдирилган шар ёрилиб кетиши оқибатида аланга ҳосил бўлди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи мактаб ўқувчиси, 2003 йилда туғилган М.Г. (исмли қиз) уйида туғилган кун маросимида торт устига шағам ёқиб, хонага олиб кираётган вақтида хонадаги метан гази билан тўлдирилган шар ёрилиб кетиши оқибатида аланга ҳосил бўлди. Натижада М.Г. куйиш жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси