Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

Намнган ИИБ Ахборот хизмати

Жорий йил 12 август куни Норин туман ИИБга Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Норин туманида яшовчи хусусий тадбиркор аёл 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2018 йилнинг август ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 7.000 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Аризага асосан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл бундан ташқари 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил март ойига қадар Норин тумани Бўстон МФЙда яшовчи фуқарони Корея давлатига ишга юборишни айтиб, ундан ҳам 7.000 АҚШ долларини олиб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли ҳамюртлар! Огоҳ бўлинг! Меҳнат қилиб топган маблағларингизни фирибгарларга топшириб қўйманг! Агарда шундай шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан ўз ҳудудингиздаги Ички ишлар бўлимларига хабар беринг! Бу орқали кўплаб инсонларни фирибгар тузоғига илиниб қолишидан асраган бўласиз. 


Report Page