Одамлардан тўлов учун ундирилган 27 миллион сўмни чўнтагига урган ходим фош этилди

Одамлардан тўлов учун ундирилган 27 миллион сўмни чўнтагига урган ходим фош этилди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

«Toshissiqquvvati» давлат унитар корхонаси Чилонзор тумани бўлими техник ходими З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқародан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун 27 миллион сўм ундирган. Бироқ у тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур корхона мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан олиб борилган терговга қадар текширувда бу фош этилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: ЎзА

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g




Report Page