«Одам меҳнатига яраша маош олмаса, маошига яраша меҳнат қила бошлайди»

 «Одам меҳнатига яраша маош олмаса, маошига яраша меҳнат қила бошлайди»

Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида санитария-эпидемиология хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги 4695-сонли “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Шунга кўра, Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ушбу қарор талабларига риоя этилиши аҳволи мониторинг орқали ўрганилди.

Ўрганиш давомида, ташкилот томонидан 2020 йил июнь ва июль ойлари учун марказнинг тиббиёт ходимларига 898 миллион сўм қўшимча тўлов иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига тақдимнома киритилиб, 568 нафар марказнинг тиббиёт ходимларига жорий йилнинг июнь ва июль ойлари учун қўшимча тўлов иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.


Мохинур Рахимова

Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқлари бўлими

бош маслаҳатчиси

Report Page