Очиқ танловлар тизимида янгилик: энди вакант лавозимлар учун икки хил тартибда танлов ўтказилади!

Очиқ танловлар тизимида янгилик: энди вакант лавозимлар учун икки хил тартибда танлов ўтказилади!

@vacancy_argos
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган олган ҳолда вакант лавозимларга очиқ мустақил танловларни янги тизимда ўтказилишини маълум қилади.
@vacancy_argos

🔹 Эндиликда вакант лавозимларини эгаллаш vacancy.argos.uz портали орқали ўтказиладиган ички ва ташқи танловлар асосида амалга оширилади.

1️⃣ Ички танлов — бир давлат органи тизимида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимни эгаллаш учун танловда қатнашиши мумкин.

2️⃣ Ташқи танлов — тегишли малака талабига жавоб берадиган барча фуқаролар иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

❗️Битта вакант лавозим учун бир мартадан ортиқ ички танлов ўтказилмайди.


Порталнинг расмий канали https://t.me/vacancy_argos

Report Page