“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ташаббусли бюджет жараёнида “ғолиб” деб топилган таклифларни молиялаштириш ҳолатини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ташаббусли бюджет жараёнида “ғолиб” деб топилган таклифларни молиялаштириш ҳолатини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди

MoliyaPress

Ҳурматли фуқаро!

Эндиликда Сиз “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ташаббусли бюджет жараёнида “ғолиб” деб топилган таклифларни молиялаштириш ҳолатини онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Жумладан, Порталда таклифларни молиялаштириш учун очилган хисобрақамлар, ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиши ва қолдиқ маълумотлари, шу билан бирга расмийлаштирилган шартномалар ва тўлов топшириқномаларини фуқароларга тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти яратилди.

Бунинг учун Порталнинг “Ташаббусли бюджет” бўлимида ўзингизни қизиқтирган таклифни танлашингиз ва очилган саҳифадан таклифнинг молиялаштириш ҳолати тугмасини босишингиз кифоя.

Ушбу имконият орқали Сиз ўзингиз томонингиздан билдирилган ва “ғолиб” деб топилган таклифнинг молиялаштириш ҳолати, ишларни бажариш учун аниқланган пудратчи корхона тўғрисида маълумотлар ва бажарилган ишлар учун ўтказиб берилган маблағлар бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишингиз ҳамда бевосита ишларни сифатли амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатишингиз мумкин бўлади.

Шу билан бирга, ғолиб таклифларни молиялаштириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз Молия вазирлигининг ишонч рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини маълум қилган эдик.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати



Report Page