«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди
Расмий хабарларБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги 43 - сонли қарорига асосан ташкил этилган Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби ҳамда вилоят ва туман - шаҳар прокурорлари раҳбарлигидаги ҳудудий штаблар томонидан ўтган 9 ой давомида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот бермоқчиман.
Штаблар томонидан Инвестиция дастуридаги 2.762 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 827 та ва “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларидаги 10.915 та лойиҳанинг ҳар бири мониторингга олинган.
Ҳозирга қадар Инвестиция дастуридаги жорий йилда янгидан бошланувчи 1.946 та объектнинг лойиҳа - смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва уларнинг 1.939 таси экспертизадан ўтказилди;
– “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларидаги 7.040 та объектнинг лойиҳа - смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, уларнинг 6.947 таси экспертизадан ўтказилди;
– “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 57 та ижтимоий соҳа объект учун ажратилган маблағнинг 190 млрд. сўмдан ортиғи ёки қарийиб 40 фоизи молиялаштирилиб, пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш ишлар бажарилмоқда;
– дастурлардаги лойиҳалар учун ажратилган маблағнинг 13,8 трлн. сўмдан ортиғи ёки қарийиб 58 фоизи молиялаштирилиб, пудрат ташкилотлари томонидан 15,1 трлн. сўмлик ишлар бажарилди.
Ҳозирга қадар Инвестиция дастуридаги 1.112 та объектларда белгиланган ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича:
– 320 та (59 фоиз) ижтимоий соҳа объектлари, хусусан 178 та (67 фоиз) мактаблар, 58 та (41 фоиз) мактабгача таълим ташкилотлари, 84 та (62 фоиз) тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилди;
– 2. 922 км. узунликдаги ичимлик сув тармоқлари янгидан тортилиб, 256 та сув иншоотлари ўрнатилиб, 755 млрд. сўмлик (76,5 фоиз) ишлар бажарилди;
– 1,4 трлн. сўмлик (91 фоиз) ички йўллар таъмирланди,шундан 1. 127 км. (87,5 фоиз) ички йўллар асфальтланди, 653 км. (84 фоиз) асфальт - бетон ва 2. 099 км. (95,1 фоиз) шағал ётқизилди;
– электр таъминоти объектлари бўйича бугунги кунга қадар 236 млрд. сўмлик ёки 84 фоиз ишлар бажарилиб, паст кучланишли 2. 533 км. (91 фоиз) электр узатиш тармоқлари тортилган ҳолда, 749 та (67 фоиз) трансформатор пунктлари янгиланди ва модернизация қилинди;
– газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича жами 5,1 млрд. сўмлик (100 фоиз) ишлар бажарилиб, 998 дона (100 фоиз) газ тақсимлаш пунктлари жорий ва мукаммал таъмирланди, 366 км. (100 фоиз) газ тармоқлари реконструкция қилинди, аҳолига5. 393 дона (100 фоиз) газ баллонлари етказиб берилди;
– алоқа ва ахборотлаштириш тармоқлари яхшилаш бўйича жами 18 млрд. сўмлик (97 фоиз) ишлар бажарилиб, 1. 293 км. (97 фоиз) оптик толали алоқа кабеллари тортилди;
– қишлоқ ва маҳалла кўчаларини ободонлаштиришбўйича маҳаллаларда 243 км. (64 фоиз) ички ирригация тармоқлари,22 дона (28 фоиз) суғориш қудуқлари, 181 км. (36 фоиз) пиёда йўлаклари, 8. 051 дона (35 фоиз) тунги ёритиш тизими, 442 минг. м2 (92 фоиз) гулзорлар ташкил этилди, 235 минг. тупдан ортиқ (88 фоиз) дарахтлар экилди ва 555 та (74 фоиз) чиқиндихоналар ўрнатилди;
– аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимида қўшимча 99 та (88 фоиз) автобекатлар ва 16 та (100 фоиз) янги автобус йўналишлари ташкил этилди;
– маҳалла комплекслари ва уй - жой фондини яхшилаш доирасида 100 та (53 фоиз) маҳалла бинолари, 48 та (80 фоиз) маҳалла гузарларида қурилиш - таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 39. 307 та (94 фоиз) якка тартибдаги уй - жойлар таъмирланди;
– бозорлар инфратузилмаларини яхшилаш мақсадида 252 та (77 фоиз) маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 256 та (81 фоиз) савдо мажмуалари, 85 та (67 фоиз) кичик ишлаб чиқариш ва 88 та (72 фоиз) бошқа турдаги объектлар ишга туширилди.
Дастур ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Республика штаби томонидан Республиканинг барча ҳудудларида ўрганишлар ўтказилди.
Юклатилган вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 427 нафар масъуллар интизомий ва 724 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3.040 нафар шахс расман огоҳлантирилди.
Жумладан, йўл қўйган камчиликлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимларининг ҳамда 107 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек Маданий мерос агентлиги директори, Маданият, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмат маркази ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарларининг соҳага масъул ўринбосарларига жазо чоралари қўлланилди.
Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 185 та жиноят ишлари қўзғатилди, 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Қурилиш сифати ва иш ҳажмларини тўлиқ бажарилиши ўрганилиб, 1.553 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 32,3 млрд. сўмлик ҳамда 793 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 37,9 млрд. сўмлик ишлар бартараф эттирилиши орқали келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.
Шу билан бирга, объект пудратчисини танлашдаги коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида пудратчи-ларнинг рейтингини ҳаққоний тарзда, инсон омилисиз аниқлаш ва тендер ўтказишда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан ушбу таклифларни амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳар ойда маҳаллий кенгашлар ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот бериб борилиши таъминланмоқда.
Дастурлар ижроси мониторинги ва мавжуд муаммолар ҳақидаги таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Бош вазирига ахборотлар бериб борилмоқда.
Бундан ташқари, Республика штаби томонидан давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш - таъмирлаш ишларини сифати устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Шу мақсадлар учун “Телеграм” ижтимоий тармоғида “QURILISHDA NAZORAT” деб номланган махсус телеграм бот ишга туширилган ҳамда ишонч телефони ташкил этилган.
Мазкур бот орқали фуқароларимиз томонидан ўз яшаш ҳудудидаги давлат дастурига киритилган объектлар бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳақида прокуратура органларидан ташкил этилган штабларга фото лавҳалар билан биргаликда тўғридан - тўғри хабар юборишлари ҳамда ишонч телефони орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.
Билдириладиган ҳар бир хабар Республика штаби томонидан назоратга олиниб, қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади.
Фурсатдан фойдаланиб, барча фуқароларимиздан давлат дастурларидаги объектларда сифатсиз қурилиш ёки бошқа салбий ҳолатларни гувоҳи бўлган тақдирда, телеграм ботдан фойдаланиб штабларга хабар беришларини ва шу орқали жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол бўлишларини сўраб қоламиз.