"Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Давлат дастурлари асосида паст кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган реконструкция ва модернизация ишлари  

"Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Давлат дастурлари асосида паст кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган реконструкция ва модернизация ишлари  

AOKhttps://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialA pressa

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2021-2030 йиллар давомида 130 минг км паст кучланишли электр тармоқларини ҳамда 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш жамиятнинг устувор вазифаси этиб белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан жорий йилда ҳудудларда паст ва ўрта кучланишли 15 минг км электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 минг та трансформатор пунктларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари “Махаллабай” шакллантирилди.

  Бунинг натижасида Республика ҳудудларида  5 377 та маҳаллаларда  2 млндан ортиқ аҳоли ва 13 минга яқин улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланишига эришилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, тармоқларни модернизация қилиш ишлари янги тизим асосида амалга оширилмоқда.

Биринчидан, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 696 км электр узатиш тармоқлари ва 463 та трансформатор пунктлари ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича

270 км электр узатиш тармоғи ва 92 та трансформатор пунктларини янгилаш ва таъмирлаш;

 Иккинчидан, Республиканинг “Оғир” ва “Ўта оғир” ҳудудларида 2 654 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 701 та трансформатор пунктларини яхшилаш;

 Учинчидан, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 10 379 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 2 799 та трансформатор пунктларида реконструкция ва янгилаш ишлари белгилаб олинди.

Ушбу ишлар учун ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ва жамият тизим таркибидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш мақсадида хар бир корхона учун махсус лицензиялар олиниб, лойиҳа гуруҳлари ҳамда қурилиш бригадалари ташкил этилган.

Бундан ташқари ушбу ишларни жадаллаштириш мақсадида бугунги кунда 10 та темир-бетон таянчлари ҳамда 13 та траверс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари йўлга қўйилди.

 Бу чора-тадбирларни амалга ошириш хисобига ажратилган маблағларни жорий йилда иқтисод қилинишига ҳамда ҳудудларда мавжуд ёғоч таянчларни темир-бетон таянчларга алмаштирилишига эришилади.

 Хусусан, ушбу ишларни амалга ошириш учун 605 та махсус техникалар, 14 та лойиҳа гурухлари ва 171 та махсус қурилиш-монтаж бригадалари жалб қилинган. 

Бугунги кунда Республика ҳудудларида паст кучланишли 1 046 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 734 дона трансформатор пунктлари янгиланди ва реконструкция қилинди. Жумладан:

“Обод қишлоқ” дастури бўйича 305,7 км электр узатиш тармоқлари ва 190 та трансформатор пунктлари ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича 35,2 км электр узатиш тармоқлари ва 26 та трансформатор пунктлари янгиланди.

Бундан ташқари 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугунги кунга қадар 5200 км электр узатиш тармоқлари ва 1800 дан ортиқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Шуни алохида такидлаб ўтиш жоизки, иқтисодиётнинг ва аҳоли турмуш шароитини жадал ўсиб бориши хисобига истеъмолчиларга қўшимча қувват яратиш мақсадида  

35-110 кВ мавжуд подстанцияларида 20 дан ортиқ куч трансформаторларини катта қувватлисига алмаштириш натижасида 450 МВт қувват яратилди.


Report Page