ОЗАРБАЙЖОНЛИКЛАР ИЛК НЕФТНИ ЁҒОЧЛАР ЁРДАМИДА ҚАЗИБ ОЛИШГАН

ОЗАРБАЙЖОНЛИКЛАР ИЛК НЕФТНИ ЁҒОЧЛАР ЁРДАМИДА ҚАЗИБ ОЛИШГАН


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегация Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрига етиб борган эди.

Ушбу делегация сафида “Ўзбекнефтгаз”АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳам бор. Баҳодиржон Сидиқов Озарбайжонга ташрифи давомида ўзининг facebook‘даги саҳифасига Бакуда жойлашган дунёдаги биринчи ёғочдан ясалган саноат бурғиловчи нефт қудуғининг фотосуратини жойлаштирди.

Бу Биби-Ҳейбат конидаги биринчи саноат қудуғидир. Биби-Ҳейбат кони Озарбайжоннинг Баку шаҳри яқинидаги Апшерон ярим оролида жойлашган.

Озарбайжон нефтининг тарихий илдизлари қадимги даврларга бориб тақалади. Ушбу мамлакатдаги нефт саноатининг ривожланиш тарихи бир неча босқичларга бўлинган, уларнинг ҳар бири ўзининг ноёб ютуқлари билан ажралиб туради.

Биринчи босқич механик равишда 1847 йилда қазилган қудуқлардан нефт олиш билан бошланади ва 1920 йилгача давом этади.

Биринчи марта саноат мойи 1847-1848 йилларда Биби-Ҳейбатда, кейинчалик Балахан конларида механик равишда қазилган қудуқлардан олинган ва ўша йили Озарбайжонда нефт саноатининг ривожланиши бошланади.

19-асрнинг бошларида Биби Ҳейбатда дунёда биринчи марта денгизда қўлда қазилган қудуқдан - қирғоқдан 30 метр масофада нефт қазиб олинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Report Page