ОТА-ОНАНИНГ МАҚОМИ ЎЗГАРМАЙДИ 

ОТА-ОНАНИНГ МАҚОМИ ЎЗГАРМАЙДИ 

(@Savollar_kanal 4108-савол)

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишимга онасидан аразлаб юриши гуноҳ эканлигини, онаси ёмон хулқ эгаси бўлса ҳам яхши гапириб, муносабатни йўлга қўйиб олишини айтсам-да, у онасидан аразлаб юрибди. "Сиз онам билан бўлиб ўтган ишни билмайсиз" деб, онасига аразлаб, гапирмай юришда давом этяпти. Ҳурматли устозлар, шу ҳолат бўйича жавоб берсангиз. Раҳмат.

 ЖАВОБ: 

– Ва алайкум ассалом! Ота-она муҳокама қилинмайди. Улар ҳеч қачон ўзларининг мақомларидан тушмайдилар. 

عَنِ الْحَسَنِ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ رَأَى رَجُلاً يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، حَامِلاً أُمَّهُ، وَهُوَ يَقُولُ لَهَا: أَتَرَيْنِي جَزَيْتُكِ يَا أُمَّه؟ فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: أَيْ لَكَعُ، لاَ وَاللهِ وَلاَ طَلْقَةً وَاحِدَةً  

Ҳасандан ривоят қилинади:

«Ибн Умар бир одамнинг онасини кўтариб олиб Байтуллоҳни тавоф қилдириб юрганини кўрди. У:

«Она! Нима дейсиз? Сизнинг ҳаққингизни адо қилдимми?» – деди. 

Бас, Ибн Умар: 

«Ҳой, эси паст! Йўқ! Аллоҳга қасамки, бир тўлғоқнинг ҳаққини ҳам», – деди. 

Шарҳ: Аввалги ривоятга ўхшаш бир ривоят. Фақат, бу ривоятда фарзанд саволни онага бермоқда ва жавобни Ибн Умар розияллоҳу анҳу бермоқдалар.

Бундан фарзанд ҳар қанча уринса ҳам ота-онанинг ҳаққини тўлиқ адо эта олмаслиги маълум бўлади. (“Яхшилик ва силаи раҳм” китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 


Report Page