ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛИШ 

ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛИШ 

(@Savollar_kanal 4117-савол)

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен иложим борича Аллоҳимга тақво қилишга харакат қиламан. Лекин катта гунохлардан бири ота-онамга чиройли муомала қилишда камчиликка йўл қўяман. Уларни буюрганларини кўп малол олганман, бирор иш қилинса ўз фикримни уларга ўтказишга уринаман. Хозирда ўзимни кўп ўнглашга харакатдаман. Аллоҳимдан намозларимда уларга энг гўзал муомала қилишимда ёрдам беришини сўрайман. Улар мендан хеч қаттиқ хафа бўлмаганлар деб ўйлайман, лекин уришиб сўкиб берадилар. Илтимос мендан маслахат ва насихатларингизни аяманг. Қандай қилсам ота онага гўзал муомала қилувчи фарзанд бўламан?

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 

Report Page