ОРАМИЗДАГИ САХОВАТПЕША ИНСОНЛАР...

ОРАМИЗДАГИ САХОВАТПЕША ИНСОНЛАР...


🔰Халқимизда азал-азалдан эҳтиёжманд, ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш анъанага айланган. Бу каби ҳайрли ишларнинг давоми сифатида саховатпеша тадбиркорлар томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар учун кўплаб ёрдамлар бериб келинмоқда.

♻️Шундай хайрли ишлар бўйича "Iman Fond Brayt Fyuchers" масъулияти чекланган жамиятининг масъул вакили Имонахоним ҳомийлигида шаҳар ҳокими М.Салиев иштрокида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида "8-март Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда шаҳар ҳокими сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини ўтган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан барча иштирокчилар ва масъул вакилни табриклади.

▶️Шунингдек, шаҳримиздаги оғир шароитда яшайдиган 20 нафар Нуроний онахонлар учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз эгаларига топширилди. Аҳволи оғир 5 нафар аёлларнинг хонадонларига бориб озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.


💫Тадбир иштирокчилари сўзга чиқиб, ўз миннатдорчилигини билдиришиб юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ёши улуғ нуронийларга бўлаётган эътибор ва маҳаллаларда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар учун давлат раҳбарига ўз миннатдорлигини билдириб дуога қўл очтилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

 @Nurafshonpressa








Report Page