ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ОҒРИҚҚА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН?Бугун Тошкентда бўлиб ўтган нуфузли анжуман шу масалага бағишланди 

ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ОҒРИҚҚА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН?Бугун Тошкентда бўлиб ўтган нуфузли анжуман шу масалага бағишланди 


Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Ўткир оғриқни даволашнинг замонавий йўналишлари” мавзусида PAIN Academy II халқаро илмий-таълим анжумани бўлиб ўтди. 

Унда операциядан кейинги оғриқларнинг олдини олишнинг замонавий усуллари борасида сўз борди. Aкадемик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ушбу форумнинг ташкилотчиси ҳисобланади.

Гибрид шаклда ўтказилган анжуманда 200 нафардан ортиқ реаниматолог, анестезиолог ва хирурглар, травматолог ҳамда терапевт каби қатор соҳа мутахассислари иштирок этди. 

Форум ишини очиб берган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Сабиров операциядан кейинги даврда оғриқ синдроми беморларни даволашдаги асосий муаммоларидан бири эканини таъкидлади.

Анжуманда Европа оғриқни ўрганиш ва даволаш федерациясининг етакчи мутахассислари — федерациянинг собиқ президенти, Вена тиббиёт университетининг анестезия, интенсив терапия ва оғриқни даволаш бўлими мудири, профессор Ҳанс Жорж Кресс ҳамда Каталония Қироллик тиббиёт Академияси аъзоси, Льейда университети жарроҳлик бўлими директори, Арнольд де Вилланова университети клиникасининг анестезиология-реаниматология бўлими ва университет касалхонасининг оғриқ клиникаси бўлими бошлиғи, профессор Антонио Монтеро Матамала ўз тақдимотлари билан онлайн тарзда иштирок этишди.

Шунингдек, анжуман давомида юртимизнинг етакчи экспертлари — мазкур марказ директори Саидмурод Исмоилов, профессорлар Жўрабой Сабиров, Людмила Назирова, Равшан Ибадов ҳамда тиббиёт фанлари доктори Висолат Шарипова ўз маърузалари билан чиқиш қилиб, форум иштирокчиларини операциядан кейинги оғриқларни даволашнинг янги йўналишлари билан таништиришди.

— Форум операциядан кейинги оғриққа қарши курашишнинг янги тенденцияларини аниқлашга, қолаверса, соғлиқни сақлаш соҳасида энг яхши илмий ютуқларни жорий этиш бўйича амалий ишларни давом эттиришга муҳим туртки бўлиб хизмат қилади, — деди академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштрилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг биринчи ўринбосари Отабек Эшонхўжаев анжуман ҳақида фикр билдираркан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi

Report Page