@OPER_UZ

@OPER_UZ

OPER UZ

Бизга келаётган мурожаатларга кўра баъзи хусусий ОТМлар 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайдиган таълим йўналишларига талабаларни сиртқи таълимга (асосан Махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) йўналишига) олишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарори 1-иловасида 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайдиган таълим йўналишлари келтирилган бўлиб унга кўра, юқорида расмда келтирилган йўналишларга бу йилги ўқув йилидан сиртқи таълимга қабул бўлмаслиги белгиланган. У на давлат ОТМси бўлсин ва на хусусий.


Агар сиз бу йўналишларда бу йилги қабул бўйича сирттқи таълимда ўқисангиз сизнинг дипломингизнинг тан олинмаслиги мумкин. 

Report Page