«ONE MILLION UZBEK CODERS» ЛОЙИҲАСИДА ТОП-100 ТАЛИККА КИРГАН ФАРҒОНАЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

«ONE MILLION UZBEK CODERS» ЛОЙИҲАСИДА ТОП-100 ТАЛИККА КИРГАН ФАРҒОНАЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Одилжон Жалолов

Хабарингиз бор, «One Million Uzbek Coders» лойиҳаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Информатика фани ўқитувчиларини рағбатлантириш ва янада ривожлантириш мақсадида «One Million Uzbek Coders» лойиҳаси доирасида uzbekcoders.uz платформаси орқали умумтаълим мактаблари информатика фани ўқитувчилари учун танлов ўтказилган эди. Мазкур танлов ўз ниҳоясига етиб, танлов натижаларига мувофиқ ТОП-100 нафар ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди.

ТОП-100 рўйхатига кирган ўқитувчилар орасида Фарғона вилоятидан 13 нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари ҳам борлиги барчамизни қувонтирди.

Бугун Марғилон шаҳардаги “IT-PARK” да ғолиб ўқитувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Озодахон Раҳмонова, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Юусуфбек Гафуров, “IT-PARK” Фарғона филиали директори Баҳромжон Джалилов иштирок этишди.

Мазкур лойиҳада муваффақиятни қўлга киритган ўқитувчиларнинг ҳар бири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг дипломи ва 4 900 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page