ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЧОП ЭТИЛГАН МАЪЛУМОТЛАРГА КЎРА, АФҒОНИСТОНДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ПОРТЛАШИ ОҚИБАТИДА ЎЗБЕКИСТОНДАН УЗАТИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛГАН. ШУНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗКИ

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЧОП ЭТИЛГАН МАЪЛУМОТЛАРГА КЎРА, АФҒОНИСТОНДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ПОРТЛАШИ ОҚИБАТИДА ЎЗБЕКИСТОНДАН УЗАТИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛГАН. ШУНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗКИ

https://t.me/minenergy_uz

Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маълумотларга кўра, Афғонистонда электр тармоқлари портлаши оқибатида Ўзбекистондан узатилаётган электр таъминоти тўхтатилган. Шуни маълум қиламизки, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига Афғонистонда электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани ҳақида Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушгани йўқ. Мавжуд шартнома асосида Афғонистон Ислом Республикасига узулишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (1 суткада тахминан 1,5 млн. КВт/соат).

Лекин, шуни айтиш жоизки, 2019 йил 14 сентябрь соат 14:00дан кейин Ўзбекистондан Афғонистонга узатилаётган энергия миқдорини қабул қилиш даражасида кескин тушиш ҳолати рўй берган. Бу одатдагида қарийб 3 марта кам эканлиги қайд этилган.

Электр узатиш тармоқлари, яъни ҳаво линияларининг таянч устунларига етказилган зарар, уларни таъмирлаш ишларини ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида ўзи амалга оширади.

Айрим сабабларга кўра таъминоти узилган электр тармоғи, тахминимизча, Афғонистон истеъмолчилари Тожикистон Республикасидан харид қиладиган ҳаво линияларида содир бўлган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин тўғри бўлса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга оширишидан бехабармиз.


Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати билан ҳамкорликда

Report Page