ОЛТИНКЎЛЛИК ЁШЛАРНИНГ 124 ЛОЙИҲАСИ
Мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да хотин-қизлар ҳамда ёшлар бўлган эътиборнинг кўлами янада кенгайди. Жараёнда тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш истагида бўлган ёшларга жой, кредит маблағлари ажратилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида ташкил этилган “Ёшлар кичик саноат ҳудуди”да бўлиб, ёш тадбиркорлар амалга ошираётган лойиҳалар билан атрофлича танишди. Мулоқот давомида ёшларга тавсиялар ҳамда мутасаддиларга тадбиркорларни кредит маблағлари билан таъминлаш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан топшириқлар берди.
Мазкур 5 гектарли майдонда ишбилармон, юрт равнақига муносиб хисса қўшишни мақсад қилган 124 нафар йигит-қиз томонидан озиқ-овқат, текстил ва тўқимачилик, қурилиш ва мебел ишлаб чиқариш каби 124 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 70 миллиард сўмни ташкил этаётган “Ёшлар кичик саноат ҳудуди”да 2 минг нафардан зиёд ёшлар ва аёл-қизлар доимий иш билан таъминланади.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ