ОЛТИНКЎЛДА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН? 

ОЛТИНКЎЛДА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН? 


Олтинкўл туманида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш масалалрига бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари масъул ҳодимлар ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг директорлари иштирок этдилар. Унда Олтинкўлда йўналишда олиб борилаётган ишлар намуна тарзида кўрсатилди. 

Ҳудуддаги тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида бўлим бошлиғи, 2 нафар мутахассис ва 12 нафар уйда ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ҳодималар фаолият олиб боряпти. Туманда 110 нафар ўзгалар парваришига мухтож якка-ёлғизлар рўйхатга олинган бўлиб, уларга уйда тиббий, ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатимоқда. Ўтган 6 ой давомида бўлим томонидан мухтожларга 23 дона (шундан 4 донаси болалар) ногиронлар аравачаси, 8 дона эшитиш мосламаси, 3 дона хасса, 2 жуфт қўлтиқ-таёқ ўрнатилган тартибда етказилди.

Семинарда бошқарма бошлиғи Ф. Бузруков иштирок этиб, 2021 йил учун реабилитация техник воситаларига мухтожлик базаси шакллантирилиб, 699 дона реабилитация техник воситаларига муҳтожлик аниқланганлигини таъкидлади. Ўтган олти ой давомида фуқароларга 519 дона техник воситалар етказиб берилди. 348 нафар фуқаро чарм шинали протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди. Шунингдек, 98 нафар пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларга Республика тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги “Олтиариқ”, “Товоқсой”, “Косонсой”, “Маржон суви” ва “Нуронийлар” сиҳатгоҳларига йўлланмалар берилди

Жараёнда бошқарма бошлиғининг “Сайёр қабули” ташкил этилиб, муҳтожларга 3 дона ногиронлар аравачаси ва 4 нафар фуқрога сиҳатгоҳ йўлланмаси етказилди.

Report Page