ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ ДАВЛАТГА ПАХТА ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Олтинкўл тумани давлат хирмонига 18500 тоннадан зиёд ҳосил топшириб, ҳосилдорлик ҳар гектаридан 35 центнерни ташкил этиб, шартномавий режани ортиғи билан бажарди. Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли асосда иш олиб борилди. Президентимизнинг ташаббуси билан пахтачиликда кластер тизими жорий этилгани бугун ўз самарасини бермоқда. Туманимизда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан мўл ҳосил етиштирилгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишди.
Туманда эрта баҳорда 158 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 335 гектар майдонга чигит экилди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди. Жумладан, ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, чеканка ва дефолиация қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибалари асосида сифатли амалга оширилди.
Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда фаол иштирок қилаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар тажрибали қишлоқ хўжалигида, хусусан пахта етиштиришда меҳнат қилган оқсоқоллар, теримчилар ва мутасаддиларга куч ғайрат тилаб, эришилган ютуқлари билан
самимий ТАБРИКЛАЙМИЗ.
Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.