ОЛТИН ИЗЛАГАНЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

ОЛТИН ИЗЛАГАНЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz

Навоий вилоятида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Учқудуқ тумани Алтинтоу маҳалласида жойлашган “Айгул-партия” деб номланган эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётган Хатирчи туманида яшовчи фуқаролар Т.Ж. ва Ш.М.лар қўлга олинган. 

Фуқаро Т.Ж.ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 85 J 126 BA бўлган Форд русумли автомашинасида 17 та қопга жойланган 1264 кг оғирликдаги таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 85 С 684 СA бўлган Форд русумли автомашинасида 33 та қопга жойланган 1654 кг оғирликдаги тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолиниб холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Таркибида олтин зарралари бўлган ушбу тошлар мутахассислар томонидан (1 гр 604863,5 сўм белгиланган нархда)текшириб кўрилганда фуқаро Т.Ж.томонидан ўзлаштирилган 1264 кг оғирликдаги тошлардан 148 гр (89 000 000 сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги, фуқаро Ш.М. дан олинган 1654 кг оғирликдаги тошлардан эса 234 гр(141 000 000) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Новоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.