ОЛТИАРИҚ ТУМАН “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ИШ ФАОЛИЯТИДАН

ОЛТИАРИҚ ТУМАН “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ИШ ФАОЛИЯТИДАН


 Президентимизнинг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82 фармонига асосан жойларда аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди. Шунга асосан эндиликда оғир аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади. Фармон ижроси доирасида турли вазирликлар таркибида тарқоқ фаолият юритаётган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб 2023 йил 1 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси президенти хузуридаги Ижтимоий химоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги ПК-176 сонли карори кабул килинди ва ушбу карор буйича хар бир туман ва шахарларда ахолига ижтимоий хизматлар курсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар Марказлари ўз иш фаолиятини бошлади.

    Марказда жисмоний имконияти чекланган ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. Жойлардаги ижтимоий ходимлар фаолияти бевосита маҳалла билан боғлиқ бўлади. Маҳалладаги мавжуд «бешлик»ка ижтимоий хизматлар ходимларининг ҳам қўшилиши, албатта, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини тўла қамраб олиш, сифатли ва профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш орқали уларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этишга яқиндан ёрдам беради. 

    Марказ орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ягона тизимга жамланади, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ягона дастур доирасида мувофиқлаштирилади, фуқароларга бир жойда ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади, асосийси, имконияти чекланган фуқароларнинг жамиятдан ажралиб қолишига йўл қўйилмайди.

    Марказнинг жойлардаги махаллада комплекс ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходимлари томонидан 12 тоифадаги ижтимоий химояга мухтож ахоли катламига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилиб келинади, булар ўзгалар парваришига мухтожлар, ногиронлиги бўлган шахслар, тазъиқ ва зўравонликка учраганлар, кам таъминланган оилалар, етим болалар, ота-оналик хуқуқидакҳн махрум этилмасдан фарзанлари олиб кетилган ота-оналар, вояга етмаган оналар ва оталар, ота-онаси хорижий давлатга кетган болалар, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар,Озодликдан махрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар, техноген, табиий вам экологик тусдаги фавқулоттда вазиятлардан жабрланган шахслар ва бошқалар.

    Бугунги кунда Марказда ахолига куйидаги 49 турдаги хизматлар курсатилади:

Узгалар парваришига муҳтож булган ёлгиз яшовчи ҳамда ёлгиз кексалар ва ногиронлиги булган шахслар буйича.

   Ҳар йили бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий курикдан утказиш буйича жадвални тузиш ишларини ташкил этиш

   Талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш)

Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар бўйича.

  Ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сертификат расмийлаштириш

  Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг тавсияси ҳамда йўлланмасига асосан бандлигини таъминлаш ёки касбга тайёрлаш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўналтириш ва мониторингини олиб бориш

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича.

Тазйиққа учраган хотин-қизлар ва вояга етмаганларга психологик хизмат кўрсатиш

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза (шикоят) ва даъволар киритиш

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги имтиёзли шартларда мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш бўйича талабнома киритиш

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар бўйича.

Боланинг ота-онаси қаердалиги ҳақида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, уларни «бедарак йўқолган» деб топиш чораларини кўриш учун маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига киритиш

Аҳоли орасида тегишли ташвиқотларни олиб бориш натижасида, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни васийлик ва ҳомийлик органига киритиш

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан фарзандлари олиб кетилган ота-оналар бўйича.

Оилада боланинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита хавф солаётган омиллар бартараф этилганда ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш

Ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига вакил тайинлаш учун юбориш

Вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) оналар ва оталар бўйича.

18 ёшгача бўлган оналар ва оталарни ота-оналик кўникмаларини ривожлантиришга, фарзанд парваришига ўқитишни ташкил қилиш

Ота-онаси хорижий давлатларга кетган, шу жумладан ташқи меҳнат миграциясига кетган болалар ҳамда вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) ёлғиз оналар ва оталар бўйича.

Ота-онасининг ҳар иккиси (ёки тўлиқ бўлмаган оилалар бўйича отаси ёки онаси) уч ойдан ортиқ муддатга чет элга кетган болаларни аниқлаш ҳамда маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига юбориш

Ижтимоий тўловлар бўйича.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун аризаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритиш

Ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун ҳамда бола туғилганда бериладиган нафақаларни тўлаш

Дафн нафақасини тўлаш

Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа тайинлашга ариза қабул қилиш

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашга ариза қабул қилиш.

Марказ рахбари томонидан 2024 йилга тумандаги 72 та махаллаларда аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилиши режаси тасдиқланган бўлиб, хозирги кунгача 23 та МФЙларда марказ рахбари қабуллари ўтказилиб 158 нафар мурожаатчининг масаласи бевосита жойида кўриб чикилиб тегишлилигича хал этилди. Қабулларда фуқаролар асосан куйидаги масалаларда мурожаат этишди, булар:

1.Кам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида    121та

2.Кекса ва ногиронлиги бор шахслар(шу жумладан ногиронлиги бор болалар)га Реабилитация техник воситалари ва Протез ортопедия махсулотлари масаласида 7 та

3. Агентлик тасарруфидаги Санаторияларга йулланма олиш масаласида 9 та

4. Бошқа масалаларда 21 та мурожаатлар.

 Хозирги кунгача Олтиариқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази операторлари томонидан марказга ташриф буюрган 901 нафар фукароларнинг 49 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар буйича мурожаатлари руйхатдан утказилиб тегишлилиги буйича ижросини таъминлаш максадида марказ шуъбаларига ва Агентлик тасарруфидаги муассасалар хамда бошка идора ва муассасаларга йўналтирилди.

2024 йил 1 март санасидан тумандаги 72 та МФЙлар оила сонига караб 16 худуд 32 участкага бўлиниб 32 нафар махаллада комплекс ижтимоий хизматлар курсатувчи ижтимоий ходимлар ўз иш фаолиятини бошлади.

 Ижтимоий ходимлар томонидан ўз худудлари махаллаларининг ижтимоий паспортлари шакллантирилиб борилмокда, паспортлар шаклантиришда ижтимоий химояга мухтож, оғир вазиятга тушиб қолган 12 турдаги аҳоли тоифаларини аниклаш ва мавжудларини кайта хатловдан утказиш оркали амалга оширилмокда Аҳоли ўртасида ВМнинг 2023 йил 14 октябрдаги 596-сонли қарори билан аҳолига кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган болалар нафакаси ва моддий ёрдам берилиш тартиби ўзгартирилганлиги сабабли нафалар тайинланиши масаласида фуқароларга доимий тушунтириш ишлари олиб борилиши 

хамда оилаларнинг ижтимоийлашуви ва моддий ахволи яхшиланиши оқибатида, ушбу тоифадаги мурожаатлар сонини режали камайтирилишига эришилмокда.

 Олтиариқ туманида васийлик ва ҳомийликка олинганлар жами сони 103 нафарни ташкил қилади. Васийликка 57 нафар, улардан 29 нафарини қизлар, Ҳомийликка 46 нафар, улардан 21 нафарини қизлар ташкил қилади. Васийлик ва ҳомийликка олинганларни 21 нафарини чин етимлар ташкил қилади. Шунингдек 45 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар “Меҳр дафтари” тизимига киритилган.

  2024-йил май холатига етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васий ва хомийлик тайинлаш бўйича 22 нафар мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар бўйича,    13 нафар вояга етмаганга васийлик ва 2 нафар вояга етмаганга хомийлик тайинланди. Шунингдек, 2 нафар вояга етмаганга васийлик тайинлаш жараёни кетмоқда.

  Жорий йилда, Болалалар масалалари бўйича туман комиссияси томонидан 9 та комиссия мажлиси ўтказилиб, унда 5 та турли масалалардаги вояга етмаганларга оид ишлар кўрилди. 2 нафар вояга етмаган Сирдарё вилояти Бахт шахридаги ўғил болалар махсус мактабига юборилди, 1 нафар вояга етмаганга жамоатчи мураббий тайинланди, 6 нафар вояга етмаганни таълим олиши билан боғлиқ масала кўрилди.

  Туманда Ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бор шахслар 173 нафарни ташкил этиб, марказ ходимлар ва махаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар тарафидан доимий яшаш шароити, соғлиги хамда ижтимоий аҳволи юзасидан мониторинги ўтказилади, хар бирига ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва уйида кўмаклашиш мақсадида ижтимоий ассистентлар бириктирилган. Шўба томонидан Муруват уйига жойлаштрилган фуқаролар 1 нафар, Сихатгохларга бепул даволаниш учун йуналтирилганлар сони 170 нафар, Байналминалчи жангчилар ва Чернобилчиларнинг                5 нафарига реабилитация ва соғломлаштириш учун ордерлар олиб берилди. Бундан ташқари ишлаш истаги бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг 15 нафари ишга жойланди, жумладан  12 нафари жамоатчилик асосида,1нафари Унверсалбанк филиалига, 1 нафари Халқ банкига жойлаштирилди. 5 ташабус параолимпиядасида 140 нафар ногиронлиги бўлган шахс қатнашиб, 2 нафари Республика босқичида қатнашди.

  Олтиариқ туманида жами 4861 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб шундан, 378 нафари 1-гурух, 3289 нафари 2-гурух, 264 нафари 3-гурух ва 930 нафари болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этади.

2024 йил январ-май ойлари давомида 103 нафар муҳтож шахслар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш мақсадида мурожаат қилишган.             

  Муҳтож шахсларнинг 39 нафарига ўриндиқли аравачаларга шундан: 10 нафарига электр юритмали кресло-аравачага, 29 нафарига сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравачага, 10 нафарига қўлтиқ таёқ маҳсулотига, 3 нафарига хассага, 4 нафарига юриш мосламаси (ходунок)га, 11 нафарига эшитиш мосламасига, 2 нафарига тирсакли қўлтиқ таёқга,   1 нафарига пешоб қабул қилгичга, 2 нафарига кўзи ожизлар хассасига ва 11 нафарига протез-ортопедия мосламалари (қўл протез, оёқ протез, кўкрак протез, сон протез, елка протез, кафт протез) учун сертификатлар расмийлаштириб топширилди.

13 нафар муҳтож шахсларнинг маҳсулотлари “Ортопедия маҳсулотлари“ ва “Ортопедия реабилитация” корхоналарида ишловида.

    Хозирги кунда Марказ ўз иш фаолиятида куйидаги норматив хукукий хужжатлар асосида иш фаолияти олиб бормоқда.

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон фармони.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарори.

Вазирлар Махкамасининг 3.2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарори.

4.Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги 596-сон қарори.

5.Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123 -сон қарори.

6.Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарори ва бошқалар

Report Page