ОЛТИ ОЙЛИК САРҲИСОБ

ОЛТИ ОЙЛИК САРҲИСОБ


        Бухоро вилояти ИИБда вазир ўринбосари, генерал-майор Б.Мирзарахимов бошчилигида 6 ойлик ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи амалга оширилган ишларга бирма-бир тўхталиб, эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликларни ҳам санаб ўтди. Жиноятчиликнинг айрим турлари ошган ҳудуд мутасадди раҳбарларига бу борада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусида кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

        Вазир ўринбосари вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар хусусида сўз юритиб, шахсий таркиб ўртасида турли коррупция ҳолатлар, айниқса, тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ўзининг талаб ва топшириқларини етказди. Тадбир якунида ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар муносиб эътироф этилиб, пул мукофоти ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни

таъминлаш департаменти Ахборот хизмати.


Report Page